Тушда гур, гуристон, кабристон, мозор, кабр курса нима булади

ГЎР (ГЎР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги гўр зиндон, яъни қамоқни билдиради. Тушида ўзи учун ўзи гўр кавлаганини кўрса, аҳволи танг бўлишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, ўша гўр кавлаган жойида ўзи учун уй қуришини билдиради. Тушида уни гўрга қўйганларини кўрса, аҳволи оғир бўлишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Сўнгра унга ўлим бериб, қабрга киритди (Абаса сураси, 21-оят).

Тушида уни гўрга қўйганларини ва бошидан тупроқ тортганларини кўрса, динида нуқсон бўлиши ва дунёдан тавбасиз кетишига далилдир.

Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида ўзи гўрга кирганини кўрса, қамоққа солишларига далилдир. Тушида гўрга кириб, у ерда ўлганини кўрса, қамоқда ўлишига далилдир. Тушида унинг томи устида гўр кавлаганларини кўрса, узоқ яшашига далилдир.

Агар гўр устида турганини кўрса, гуноҳ устида доимий бўлишига далилдир.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ўзини гўрда ўлик ҳолда кўрса ва Мункар Накир уни саволга тутса, ўша диёр подшоҳи уни қидиришига далилдир. Агар Мункар Накирга хато жавоб айтганини кўрса, подшоҳ азобидан ожиз қолишига далилдир. Уни тушида гўрдан чиқариб, дорга осганларини, яна қайтиб гўрга қўйганларини кўрса, подшоҳ уни эъзозлаши ва сарпо кийдиришига, сўнг қамоққа солишига далилдир.

ГЎРИСТОН, МОЗОР (ГЎРИСТОН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги гўристон дини ва дунёси бузуқ ҳамда ғаму пушаймонда бўлган нодон кишилар билан суҳбатдош бўлишига далилдир.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида гўрдагиларни зиёрат қилганини кўрса, қамокдагиларни зиёрат қилишига далилдир.

Тушида гўристонда ёмғир ёққанини кўрса, Ҳақ субҳонаҳу ва таъолодан гўрдагиларга раҳмат бўлганига далилдир.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, бадавлат киши тушида гўристонда кетаётгани ва гўрларга салом бераётганини кўрса, камбағал бўлиши ва одамлардан гадойлик қилиб нарса сўрашига далилдир, чунки гўристон бечораларнинг жойидир. Тушида таниш қабристонда эканини ва мурдалар гўрларидан тирилиб чиққанларини кўрса, ўша мавзе одамларига қийинчилик ва танглик етишига далилдир. Тушида одамлар гўрларни очаётганларини, гўрдагиларнинг баъзиси ўлик, баъзиси тирик эканини кўрса, ўша вилоятда қийинчилик юз беришига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги гўристон уч нарсага далилдир: қамоққа; ғамга; меҳнат ва балога.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда фатх сураси курса нима булади

ФАТҲ СУРАСИ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда Фатҳ сурасини ўқиётганини кўрса, барча ишда фатҳу нусрат топишига далилдир....



Фикрлар 6

Шахина
Мен тушимда кабристон оралап боган эканман хужайним келдилар кора мошинада кабристон атрофида хайдап юриптилар хужайним машиналари йук лекин якинда кайнонамни кабирга куйганлдик хужайним расияда келолмадила тушимда юринг онангизи кабрига кирас десам чидолмайман кийолмайман деп йеглаяптилар
9 января 2026 15:20

гузал
Мен қабрда ётипман устимдан тупроқ тортишяпти .
17 января 2026 10:11

Малика
Мени уйим кабристон енида эмиш
19 января 2026 00:40

Малика
Тушимда кабрга жасадни сигдиролишмаяпган экан
21 марта 2026 15:48

Озода
Тушимда кабристорга битта карндошим чакриб тургамуш ке Кир дип у мани жин дип уйлавотган муш. Агар жин боса киромиди карстонга дип етвотгамуш кимдирга. Ман кирдим кабрстонга ета анча вохт юрдик
8 мая 2026 00:40

Акмали
Тушимда ёш болалар қабри ковланаётган очиқ қолган янги ва ески қабрлар кўрдим хаммаси ёш навқирон болаларники еди
27 мая 2026 08:17

Фикр қўшиш

Наверх