
Аноргазмия – жинсий функция бузилиши бўлиб, бу ҳолат оргазмни ҳис қилмаслик билан характерланади. Аноргазмия аёлларда кўп учрайди. Эркакларда аноргазмия кам кузатилади ва 35 ёшдан кейин ривожланиши мумкин.
Касаллик бирламчи (ҳеч қачон оргазмни ҳис қилмаган) ва иккиламчи (бемор оргазм ҳис қилмай қўйган яъни аввал оргазм ҳис қилган, ҳозирда эса йўқ). Бундан ташқари қуйидаги турлари фарқланади:
- Ситуацион – оргазм фақат маълум бир шароитлардагина бўлади, шу шароитлар бўлмаса, оргазмни ҳис этмайди;
- Коитал – оргазм турли усуллар билан эришилиши мумкин, лекин жинсий алоқа пайтида ҳис этмайди;
- Нимфоманик – узоқ муддат таъсирланганда юқори қўзғолишни ҳис этади, лекин оргазмга эриша олмайди;
Спорадик – жинсий алоқанинг турли шаклларида оргазмга эришилади, лекин доимо ҳам эмас.
Аноргазмия сабаблари
- Жинсий системанинг туғма нуқсонлари;
- Жинсий система касалликлари;
- Қин деворининг чўзилиши (туғруқдан кейин) натижасида сезувчанликнинг камайиши;
- Жинсий алоқада оғриқ;
- Психологик омиллар (жинсий шеригининг қўпол ҳаракати, зўрлаш, жинсий шеригининг салбий муносабати);
- Баъзи бир дори воситаларини узоқ муддат қабул қилиш (антидепрессантлар, орал контрасептивлар);
- Жинсий шерикларнинг жинсий уқувсизлиги.
Аноргазмия белгилари
- Жинсий алоқадан ҳузур олади, лекин оргазмни ҳис қилмайди;
- Жинсий яқинликда ёқимсиз ҳиссиётлар бўлади, оргазмни ҳис қилмайди;
- Беморда жинсий алоқага қизиқиш йўқ.
Аноргазмия диагностикаси
Ушбу касалликни аниқлаш ва даволаш учун шифокор-сексолог беморни умумий кўрик ва лозим топилса, жинсий шеригини ҳам кўрикка таклиф қилиши мумкин. Шунингдек, гинеколог маслаҳати ҳам керак бўлиши мумкин.
Аноргазмия касаллигини даволаш
Аноргазмия касаллигини даволашда гормонал воситалари, антидепрессантлар, транквилизаторлар, витаминлар, физиотерапевтик муолажалар (электростимуляция, гидротерапия, вибромассаж) каби воситалардан фойдаланилади.
Аноргазмия профилактикаси
- Сийдик чиқариш йўллари касалликларини ўз вақтида даволаш;
- Гинеколог кўригидан доимо ўтиб туриш;
- Жинсий ҳаёт муаммолари бўлса сексологга мурожаат қилиш.
Ўҳшаш маълумотлар
Аёл оргазми ҳақидаАёл оргазми ёхуд аёлнинг жинсий алоқадан лаззатланиши....
Жинсий алоқа вақтида оғриқ ва ачишиш сабаблариЖинсий алоқа вақтида нохушликлар, айниқса, оғриқ кўп урологик касалликларда кузатилади. Жинсий алоқада оғриқ турлича намоён бўлиши мумкин ва оғриқ турли жойларда кузатилиш ҳам мумкин. Оғриқ қорин пастида, оралиқ ёки таносил аъзолари соҳасида, чов...
Жинсий алоқанинг қисқа бўлиш сабаблари ва даволаш усуллариҚисқа жинсий алоқа — 1,5-2 дақиқадан кам давом этадиган жинсий алоқа, бу аёлга ёки иккала шерикка ҳам жинсий қониқиш келтирмайди. Жинсий алоқанинг давомийлиги жинсий олатни вагина ичига қўйилган пайтдан эякуляция бошланишигача бўлган оралиқ вақт...
Жинсий алоқа билан юқадиган энг хавфли касалликлар ҳақидаЎтган 20-асрнинг 70 йилларида кўпчиликка фақат иккита жинсий алоқа орқали юқадиган касаллик маълум эди. Бизнинг давримизга келиб эса, уларнинг сони 25тадан ошган. Уларнинг баъзилари бутунлай бедаво ҳисобланиб, тиббиётчилар ҳалигача уларга қарши...
Ҳомиладорлик пайтида қон кетишиҲомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...