Туғруқдан сўнг жинсий алоқа қилиш мумкинми?

Туғруқдан сўнг жинсий алоқа қилиш мумкинми?

Ушбу саволга жавоб беришдан олдин Полшалик профессор Михалина Вислоскаянинг китобидан бир иқтибос келтириб ўтишни лозим топдик: “Мозийда ўзининг ҳаёти жараёнида 5-6 нафар хотинининг “бошига етган” эркаклар бот-бот учрар эди.

Бундай садизмга мойил “ҳирс атлетлари” рафиқаларининг ўлими асосан туғруқ ёки ҳомила тушгандан сўнг рўй берарди. Чунки бундай эркаклар фаҳмларидаги ноқислик боис, айнан туғруқ олдидан ва туғруқдан сўнг фаол жинсий муносабатда бўлишни асло канда қилишмасди. Натижада, жинсий аъзоларнинг оғир шикастланиши, кескин қон кетиши ва қоннинг юқумли манба билан заҳарланиши рўй бериб, бечора аёллар ҳалокатга юз тутар эдилар.”
Юқоридаги иқтибосни бежиз келтирмадик, зеро, ҳомиладорликнинг охирги муддатлари ва туғруқдан кейинги давр ўта хавфли ҳисобланади.

Туғруқдан кейинги давр “чилла” (маъноси қирқ кун) ёки “нифос” деб юритилиши ҳам бежиз эмас. Чилла даврида бачадон бўйни очиқ ҳолатдан аста-секин ёпиқ ҳолатга ўтиб боради. Бу муддат тиб олимлари фикрича, олти ҳафтани ташкил этади. Бу муддатда организмнинг ҳамма тизимларида тикланиш жараёни рўй беради.

Шунингдек, жинсий аъзолардаги шикастлар, ёриқлар тузалиб, қон кетиши тўхтайди. Табиийки, бу муддат ичида, жинсий яқинликда бўлиш кўплаб кўнгилсизликларга, жумладан, жинсий аъзоларнинг оғир яллиғланиш хасталикларига, қон кетишига олиб келади. Демак, нифос яъни чилла пайти жинсий муносабатда бўлиш қатъий таъқиқланади.

Агар чилла муддатидан сўнг аёл жинсий аъзоларида қон кетиши барҳам топмаса, даставвал бу ҳолатга сабабчи бўлган касалликни даволаш, сўнг жинсий ҳаёт кечириш тавсия этилади.
Унутмаслик лозимки, туғруқдан кейин нохушликлар рўй бермаслиги биринчи галда эр-хотиннинг ўзига боғлиқ.



Ўҳшаш маълумотлар

Жинсий алоқанинг қисқа бўлиш сабаблари ва даволаш усуллари

Қисқа жинсий алоқа — 1,5-2 дақиқадан кам давом этадиган жинсий алоқа, бу аёлга ёки иккала шерикка ҳам жинсий қониқиш келтирмайди. Жинсий алоқанинг давомийлиги жинсий олатни вагина ичига қўйилган пайтдан эякуляция бошланишигача бўлган оралиқ вақт...

Жинсий алоқа билан юқадиган энг хавфли касалликлар ҳақида

Ўтган 20-асрнинг 70 йилларида кўпчиликка фақат иккита жинсий алоқа орқали юқадиган касаллик маълум эди. Бизнинг давримизга келиб эса, уларнинг сони 25тадан ошган. Уларнинг баъзилари бутунлай бедаво ҳисобланиб, тиббиётчилар ҳалигача уларга қарши...

Ҳомиладорликда жинсий алоқа қилиш мумкинми? Мумкин ва мумкин бўлмаган ҳолатлар

Америкалик психотерапевт Александр Лоуен ўз китобида “Соғлом болалар тўшакда ўзини бахтли ҳис этадиган ота-онадан туғилади” деб ёзган эди. Бу амалиётда бир неча марта ўз исботини топган. Ҳомиладорлик вақтида алоҳида кўрсатма бўлмаса, жинсий ҳаётни...

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...



Фикр қўшиш

Наверх