Келинларга...

Нега бунча нолийсиз?!
Қайнонам деб зулмкор,
Яхши келин уй сирин. 
Кўчага қилмас ошкор.

Яшанг муроса қилиб. 
Гар севсангиз эрингиз. 
"Хўп ойижон"-десангиз. 
Ейилмас ҳеч ерингиз.

Урушса ҳам,сўкса ҳам. 

Хаққи бор у ҳам она. 
Сизга сира ёмонлик
Тиламайди қайнона.

Ахир ўғил ўстирган. 
Яхши ният,ўй қилиб. 
Хизматимни қилар деб,
Келин олган тўй қилиб.

Кам бўлмайсиз сира ҳам,
Дуосини олсангиз. 
Эшитмайсиз яхши гап,
Қовоғингиз солсангиз.

Иш буюрса беминнат. 
Чопиб қилинг хизматин. 
Доимо қўйиб қўйинг,
Ўз ўрнига хурматин.

Жон олинг "ойижон"- деб,
Очиқ чехра - юз билан. 
Ишингизни битиринг,
Ширин калом сўз билан.

Мум каби эриб кетар,
Сўзингиздан томса бол,
Қайнонанинг уйида,
Яшагайсиз бемалол.

Ишингиздан айб топса,
Феълингизни қилинг кенг:
"Яхшиямки ойижон,
Бахтимга сиз борсиз"- денг.

Эхтиёт бўлинг тилга. 
Тил бошларни ейди-ку. 
Хурматланг қайнонани,
Қайтар дунё дейди-ку.

Ўстиряпсиз ўғилни,
Ахир сиз ҳам онасиз,
Хизматингиз ажрини. 
Яратгандан оласиз.



Ўҳшаш маълумотлар

Биринчи никоҳ кечаси — Келин-куёвлар учун мутахассис маслаҳатлари

Никоҳ ва никоҳланиш ҳаётда ҳар бир ёш йигит ва қиз бошида бор бахтли онлардан. Бу дамларда келин ва куёв кўнгли ҳаяжонда қалби олам олам орзу-ҳавасларга тўла бўлиши табиий. Никоҳ бутун бир ҳаёт зарҳал сарлавҳасининг бошланиши. Шу сабабли бу кунларда...

Жинсий яқинликда масъулият фақат эркакдами?

Оила эркак ва аёлнинг ўзаро ҳурмати, ишончи ва ҳамжиҳатлиги асосида қурилиши рост. Муҳаббат, туйғулар ҳам бўлиши керак, албатта. Яна жинсий ҳаёт сифати ҳам муҳим. Лабингизни буриб, қовоғингизни учиришдан аввал тўхтанг! Ахир сиз эмасми, жинсий...

Айрим ёш келин-куёвлар нега чимилдиқдан қўрқишади?

Таҳририятга бир йигит қўнғироқ қилди. Тўғриси, унинг мурожаати бизни жуда ажаблантирди, узоқ давом этган ўзаро муҳокамага сабаб бўлди. Ҳатто телефон орқали бўлган бу суҳбатдан бехабар айрим ҳамкасбларимиз “ростдан ҳам қўнғироқ бўлдими?” деб...

Айрим ёш келин-куёвларнинг қовуша олмаслик сабаблари

Учинчи минг йилликнинг дастлабки асри — ахборот асри сифатида эътироф этилаётир. Дарҳақиқат, жаҳон афкор оммаси тобора ахборотлар гирдобига тушиб қолмоқда. Кўплаб шов-шувлар, илмий манбалар билан қоришиб кетиб, фисқу фужур тарзидаги тафаккурни...

Тушда мум курса нима булади

МУМ (МУМ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги оқ мум мол ва неъмат бўлади, сариқ мум эса беморликдир. Тушида оқ мум еганини кўрса, унинг микдорича ҳалол мол топишига далилдир. Тушида муми йўқолганини ёки сотиб юборганини кўрса, молига нуқсон...



Фикр қўшиш

Наверх