Жигарларим омон бўлсинлар

Бир кўрпани талашиб ўсган, 
Қийқириб ёқалашиб ўсган, 
Бир печга  ўт қалашиб  ўсган, 
Жигарларим омон бўлсинлар.


Тариқ мисол сочилганларим, 
Сочи оппоқ очилганларим, 
Ор-номусдан  тож илганларим-
Жигарларим омон бўлсинлар. 

Кўнглимдаги чўнг минорларим, 
Жавоҳир-у, лаъл, динорларим, 
Қадди бўйи тик чинорларим
Жигарларим омон бўлсинлар. 

Сўроқлаган кунда, кун ора, 
Ташвиш ила тўлган дун ора, 
Ёлвораман кунда минг бора
Жигарларим омон бўлсинлар.



Ўҳшаш маълумотлар

Дадам омон бўлсинлар

Уйимиз тўлар файзга, Дерман дадил юрсинлар. Улар борлиги мазза, Дадам омон бўлсинлар, Онам Омон бўлсинлар....

Седиментация ҳақида 31 та қизиқарли факт

Седиментация - бу Ер тарихи давомида ландшафтлар ва экотизимларни шакллантирган табиий жараён. Бу суюқликда дастлаб тўхтатилган, тортишиш кучлари таъсирида суюқликдан чиқиб кетадиган заррачаларни чўктиришни ўз ичига олади. Бу жараён чўкинди...

Минг сулоласи ҳақида 31 қизиқарли факт

1368 йилдан 1644 йилгача ҳукмронлик қилган Минг сулоласи Хитой тарихидаги энг барқарор, аммо автократик даврлардан бири сифатида эсга олинади. Кейинчалик император Хонгву номи билан машҳур бўлган Чжу Юанчҳанг томонидан асос солинган Минг сулоласи...

Тож Маҳал ҳақида 29 та қизиқарли фактлар

Тож Маҳал дунёдаги энг машҳур ва гўзал меъморий ёдгорликлардан биридир. Ушбу бино Ҳиндистоннинг Агра шаҳрида жойлашган бўлиб, ўзининг ажойиб меъморчилиги ва санъати билан бутун дунёга машҳур. Тож Маҳалнинг гўзаллиги ва тарихий аҳамияти унинг...

Тушда ногора курса нима булади

НОҒОРА (ТАБИРА) — Табира (ноғора) форс тилида табл дейилади. Уни тушда кўрмоқ, макру ва ёлғон сўз бўлади. Бу сифатлар ноғора чалувчига далолат қилади....



Фикр қўшиш

Наверх