Тушда шалвар, шим, иштон курса нима булади

ШАЛВАР, ШИМ, ИШТОН (ШАЛВОР) Тушдаги шалвор ажамлик аёл ёки пастҳиммат аёлни билдиради. Агар тушида шалвор сотиб олганини кўрса, ажамлик канизак сотиб олишига далилдир. Агар шалвори ичида илон ёки чаён борлигини кўрса, душмани унинг аёли билан бузуқчилик қилишига далилдир. 


Агар тушида унга шалвор совға қилганларини кўрса, унга ходим инъом қилишларига далилдир. Агар тушида кир шалвари борлигини кўрса, бу азобни билдиради. Аллоҳ таъоло айтади: Кийимлари қатрондан бўлур, уларнинг юзларини олов ўраб олур (Иброҳим сураси, 50-оят). Агар эркак киши қизил шалвори борлигини кўрса, беҳурмат бўлишига далилдир. Агар сариқ бўлса, бемор бўлади. Рангин шалвор аёллар учун яхши бўлади. Агар шалворини йўқотиб қўйганини кўрса, канизаги ёки ходим қочишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги шалвор уч нарсани билдиради: хотинни; канизакни; хизматкорни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...

Тушда чаён курса нима булади

ЧАЁН (КАЖДУМ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги чаён заиф душман бўлиб, одамларни ранжитади ва дўст билан душман унинг олдида баробардир. Тушида чаён чақиб олганини кўрса, душман унга қаттиқ гапиришига ва ундан кўнгли оғришига далилдир. Тушида...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда киёмат курса нима булади

ҚИЁМАТ (РУСТАХEЗ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, қиёмат бўлганини кўрса (Қиёмат бўлишига иймон келтирамиз ва уни тасдиқ этамиз), Аллоҳ таъоло ўша диёрда адолатни ёйишига далилдир. Агар ўша диёр подшоҳи золим бўлса, уларга офат ва бало юборилишини...

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...



Фикр қўшиш

Наверх