
Бачадон бўйни саратони – бачадон пастки қисмининг ўсма касаллиги бўлиб, эпителий тўқималаридан ўсадиган ҳосиладир. Бачадон бўйни саратонига хос бўлган специфик белги йўқ, касаллик кўпинча белгиларсиз кечади ва маълум бир даражага етгандан сўнг ҳайз кўриш олдидан қон ажралиши, қорин ва белда оғриқ, тананинг пастки соҳаларида шиш, пешоб ажралиши ва ич келиши билан боғлиқ муаммолар ривожланади.
Касалликни ташхислашда гинекологик кўзгу ёрдамида визуал кўрув, колпоскопия, гистологик текширув учун биопсия олиш усуллари олиб борилади. Даволаш ўсманинг гистологик шакли ва тарқалганлигига қараб хирургик, нур терапияси, кимё терапияси ёки уларнинг барчасидан фойдаланган ҳолда олиб борилади.
Бачадон бўйни раки (цервикал рак) аёллар жинсий аъзоларида учрайдиган барча ўсма касалликларининг 15 % ини ташкил этади, кўкрак бези саратони ва эндометрий саратонидан кейинги ўринда туради. Бачадон бўйни ўсмаси “визуал кўриш” соҳасида ривожланса ҳам касаллик кўп ҳолатларда ИИИ – ИВ даражада аниқланади. Асосий беморлар 40-50 ёшдаги аёллар ҳисоблансада, ҳозирги кунда касаллик 40 ёшда ва ундан кичик ёшларда ҳам учраб турибди.
Бачадон бўйни саратони ривожланишига олиб келувчи омилларга лейкоплакия, эритроплакия, кондилома, полиплар, чин эрозия ва сервиситлар киради.
Бачадон бўйни саратони классификацияси
Гистологик тузилишига кўра икки хил эпителийдан шаклланувчи ўсмалар тафовут этилади: ясси эпителийдан тузилган эктосервикс соҳада ҳосил бўладиган ўсма ва аденокарсинома эндосервиксдан ривожланади. Ясси ҳужайрали бачадон бўйни саратони мугузланувчи, мугузланмайдиган ва кам фарқланувчи шаклларига бўлинади.
Тиббиёт соҳасида бачадон бўйни саратонининг тарқалганлик даражаси икки хил тизим билан белгиланади: ФИГО ва ТНМ (Т-ўсма, Н-регионар лимфа безлари, М-метастазлар).
0 даража (ФИГО) ёки Тис (ТНМ) преинвазив ёки эпителий ичи саратони деб юритилади (ин ситу);
1 даража (ФИГО) ёки Т1 (ТНМ) ўсма бачадон бўйнига инвазия қилган, аммо унинг танасига ўтмаган;
И А1 (Т1 А1) – 3 мм.гача инвазия қилган ўсма микроскоп ёрдамида аниқланади, 7 мм.гача бўлган горизонтал ўлчамли;
И А2 (Т1 А2) – 3 mm.dan 5 мм.гача бўлган чуқурликка ботиб кирган ўсма, горизонтал ўлчами 7 мм.гача бўлади;
И Б1 (Т1 Б1) – макроскопик цервикал саратон, бачадон бўйни билан чегараланган, максимал 4 см.гача катталикда;
И Б2 (Т1 Б2) – макроскопик аниқланадиган, 4 sm.dan катта бўлган ўсма.
2 даража (ФИГО) ёки Т2 (ТНМ) бачадон бўйни чегарасидан чиқиб тарқалган ўсма, қиннинг учдан бир қисмига тарқалиши.
ИИ А (Т2 А) – ўсма қиннинг юқори ва ўрта учдан бир қисмига тарқалган ёки бачадон танасига ҳам ўтган.
ИИ Б (Т2 Б) – ўсма бачадондан чиққан, аммо чаноқ бўшлиғи деворларига тарқалмаган.
3 даража (ФИГО) ёки Т3 (ТНМ) ўсма бачадон бўйни соҳасидан ташқарига тарқалган, чаноқ бўшлиғи деворларига ҳам ўтган, қиннинг пастки учдан бир қисмини ҳам зарарлаган, гидронефроз шаклланиши мумкин.
ИИИ А (Т3 А) – ўсма қиннинг пастки учдан бир қисмига тарқалган, аммо чаноқ деворларига ўтмаган;
ИИИ Б (Т3 Б) – ўсма чаноқ деворларига тарқалган, гидронефроз келтириб чиқаради, ёки буйракларни иккиламчи зарарлайди.
4 даража (ФИГО) ёки Т4 (ТНМ) ўсманинг чаноқ соҳасидан ташқарига тарқалиши.
ИВ Б (Т4 М1) метастазлар берганидан далолат беради.
Бачадон бўйни саратони сабаблари
Ўсма ривожланишида папиллом авирусли инфекциянинг роли катта, вирус бачадон бўйни эпителийсини зарарлайди. Ушбу вируснинг серотиплари (16, 18) 95 % саратон касаллигида аниқланади: ясси ҳужайрали цервикал саратонда 16 типдаги, аденокарсинома шаклида эса кўпинча 18 серотиплар аниқланади.
Бачадон бўйни саратони ривожланишида жинсий йўл билан юқадиган бошқа инфекцияларнинг ҳам роли катта, масалан генитал герпес, ситомегаловирусли инфекция, хламидиоз ва ОИВ. Бу омиллар тартибсиз жинсий алоқа киришувчи ҳамда контрасепсия воситаларидан фойдаланмайдиган аёлларда кўп эҳтимол билан бачадон бўйнида саратон ривожланишига олиб келади. Айниқса эрта жинсий ҳаётга кириш (14 ёшдан бошлаб) етилмаган эпителий ҳужайраларининг зарарланишига сабаб бўлади.
Саратон ривожланишида умумий организм иммун тизимининг сустлашуви, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, 40 ёшдан катта ёш, семизлик, А ва C витаминлари етишмовчилиги, ҳамда узоқ муддат (5 йилдан ортиқ) орал контрасептив воситаларни қабул қилиб юриш, аборт қилиш амалиёти ҳам сабаб бўлади.
Касалликнинг кеч аниқланишининг яна бир сабаби аёлларнинг тиббий билими етишмовчилигидир, аёллар йил давомида камида икки баробар гинеколог кўрувидан ўтмасликлари ва севикал каналдан суртма текширувини олиб бормасликлари касалликнинг кеч аниқланишининг асосий сабаблари ҳисобланади.
Бачадон бўйни саратони белгилари
Ин ситу карсинома ва бачадон бўйни микроинвазиясида касалликка хос белгилар намоён бўлмайди. Беморни безовта қиладиган ҳолатлар ўсманинг инвазияси чуқурроқ давом этгандан сўнг бошланади. Саратонга хос бўлган белгилардан қонли ажралмалар келишидир: ҳайз кўриш олдидан, ҳайз кўриш тугагандан сўнг, бирор бир контакт бўлганда (жинсий алоқадан сўнг, гинеколог кўрувида ва бошқалар), меноррагия ҳолатларида қон келиши.
Беморлар қиндан суюқ, сувли, сарғиш ёки шаффоф бўлган суюқлик келишига шикоят қиладилар, бу лимфореядан дарак беради. Саратонинг парчаланиши ва тарқалишида йирингли, гўшт ювиндисига ўхшаш ва бадбўй ҳидли ажралмалар кела бошлайди.
Ўсманинг чаноқ бўшлиғига ўсиши ва қуёш чигалининг эзилиши натижасида қоринда, белда оғриқ пайдо бўлади, оғриқ айниқса жинсий алоқа вақтида кучаяди. Саратон ҳужайралари метастазланганда ва чаноқ бўшлиғи лимфа тугунлари тарқалганда веноз қон томирлар эзилиши рўй беради, натижада оёқ ва жинсий аъзоларда шиш пайдо бўлади.
Агар ўсма ичак ёки сийдик қопига тарқалса пешоб ажралиши ва ич келиши билан боғлиқ муаммолар келиб чиқади. Сийдикда ёки нажасда қон кела бошлайди. Баъзида қин тўғри ичак ва қин сийдик пуфаги ўртасида оқмалар ривожланади. Сийдик каналининг ўсма ҳисобига эзилиши пешоб ажралишининг камайишига сабаб бўлади, натижада гидронефроз ва уремия ҳолатлари келиб чиқади. Саратон касаллигининг умумий белгиларига ҳолсизлик, тез чарчаб қолиш, тана ҳароратининг кўтарилиши, озиб кетиш кабилар киради.
Диагностика
Бачадон бўйни саратони диагностикаси асосида касалликни эрта муддатларда аниқлаш ва ситологик текширув ётади. Пап-тест (Папаниколау бўйича суртма олиш) рак олди ҳолатини аниқлашда ёрдам беради, яъни рак ҳужайралари бачадон бўйнига инвазия қилмасидан олдинги ҳолатини аниқлаб беради. Гинекологик кўрув ёрдамида бачадон бўйни шиллиқ қаватларининг ўзгаришига қараб саратон белгиларини аниқлаш мумкин.
Саратоннинг инвазиясида бачадон бўйнида фиброз қоплама, ўсманинг қизғиш, оқиш, Пушти-кулранг тусга эга бўлган ҳосила аниқланади, унга тегилса осон қонайди.
Колпоскопия текширувида (7,5-40-мартагача катталаштирилганда) бачадон бўйнини текшириш ва рак олди ҳолатини аниқлаш мумкин. Эпителийдаги ўзгаришларни Шиллер-тест ёрдамида аниқласа ҳам бўлади, агар агар атипик ҳужайралар шаклланаётган бўлса қон томирлар йод билан кам бўялади. Колпоскопия ёрдамида ҳосиладан биопсия олиниб гистологик текширилиши ўсма касаллигини аниқ кўрсатиб беришда ёрдам беради.
Қўшимча сифатида кичик чаноқ бўшлиғи УТТ (УЗИ), ўсма метастаз берган бўлса цитоскопия, урография, қорин бўшлиғи УТТ (УЗИ) текшируви, ўпка рентгенографияси, ирригоскопия, ректоскопия текширувлари ўтказилади. Бачадон бўйни саратони аниқланса уролог, пулмонолог, проктолог кўригидан ўтиш керак бўлади.
Бачадон бўйни саратони давоси
Саратонинг инвазия олди ҳолатида бачадон бўйни атипик соҳасини соғлом соҳадан ажратган ҳолда олиб ташлаш амалиёти бажарилади. Бачадонни сақлаб қолган ҳолда бачадон бўйнини конуссимон ампутацияси, бачадон бўйни юқори ампутацияси ўтказилади. Бачадон бўйни резекциялари қанча кичик бўлса, аъзонинг функционал вазифаси сақланиб қолиш эҳтимоли шунча юқори бўлади. Ўсма ҳужайраларо тарқалган бўлса бачадон тўлиқ олиб ташланади.
Бачадон бўйни саратони И Б1 даражасида бўлса хирургик амалиётда пангистеректоммия – бачадон аднекстомияси ва чаноқ лимфа тугунларини олиб ташлаш бажарилади. Жарроҳлик амалиёти билан биргаликда нур ёки кимё терапияси ҳам ўтказилади. Кимё ва нур терапияси операциядан олдин ёки кейин бажарилиши мумкин. Саратоннинг оғир даражаларида палиатив жарроҳлик амалиёти бажарилади – систостома, колостома ёки ичакларда айланиб ўтувчи анастомозлар қўйилади.
Бачадон бўйни саратони оқибати
Бачадон бўйни саратони И даражада даво муолажалари олиб борилганда 80-90 % беморларда яшаб қолиш имконияти 5 йилгача чўзилиши мумкин. ИИ даражада яшаб қолиш имконияти 5 йилдан сўнг 6-75 % ни ташкил этади, ИИИ даражада эса 30-40 % ни, ИВ даражада эса 10 % дан камроқ беморлар яшаб қоладилар. Бачадоннинг маълум бир қисми резекция қилинганда ҳомиладор бўлиш имконияти сақлаб қолинади. Радикал даво яъни бачадонни тўлиқ олиб ташлаш, нур терапияси ва кимё терапияси ўтказилганда ҳомиладор бўлиш қобилияти бутунлай йўқолади.
Ҳомиладорликда бачадон бўйни саратони
Ҳомиладорлик вақтида бачадон бўйни саратони аниқланадиган бўлса даво муолажалари ҳомиладорлик муддатига қараб олиб борилади. Агар ҳомиладорлик ИИ-ИИИ уч ойликда бўлса ҳомиладорлик сақланиб қолади. Бундай вазиятда ҳомиладор аёллар шифокор кўригидан тез-тез ўтиб туришлари керак бўлади. Туғруқ жараёни кесарча кесиш йўли билан амалга оширилади ва бачадон тўлиқ олиб ташланади. Агар ҳомиладорлик И уч ойликда бўлса, ҳомиладорлик сунъий йўл билан тўхтатилади ва саратонни даволашга қаратилган муолажалар ўтказилади.
Касаллик профилактикаси
Касалликнинг асосий профилактикасига бачадон бўйни саратонини эрта муддатларда аниқлаш, онкологик скрининг ўтиш киради. Текширувлар жинсий ҳаёт бошланган сўнг, аммо 21 ёшдан кеч бўлмаган ҳолатда ўтказилиши керак. Бачадон бўйнидан онкологик суртма олиш ҳар йили амалга оширилиши, манфий натижа бўлганда ҳар 2-3 йилда бир маротаба топшириш тавсия этилади.
Бундан ташқари касаллик профилактикасида тартибсиз жинсий алоқага кирмаслик, жинсий йўл билан юқадиган касалликларни олдини олиш, контрасептив воситалардан фойдаланиш керак бўлади. Аёлларга йилда 2 маротаба гинеколог кўрувидан ўтиб туриш тавсия этилади. Ёш қизлар 9 ёшдан 26 ёшгача бўлган даврда бачадон бўйни ракига қарши эмланишлари ҳам саратон профлактик чора тадбирларидан бирига киради.