Тушда мусаллас курса нима булади

МУСАЛЛАС Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, мусаллас аслида ҳаром молдир, Агар мусаллас ичига ғарқ бўлганини кўрса, фитнага тушишига далилдир. Агар мусаллас ичаётганини кўрса, ичгани миқдорига ҳаром мол насиб этади. Агар мусалласни қайнатиб ичганини кўрса, ҳаром молни машаққат ва қийинчилик билан қўлга киритишига далилдир. Агар уйида кўп мусаллас борлигини кўрса, мусаллас микдорига мувофиқ бир деҳқон кишидан фойда топишига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, мусалласдан май бўлганини кўрса, мастлик микдорига қараб улуғлик ва иззат топишига далилдир. Агар ичмасдан туриб маст бўлганини кўрса, унга қаттиқ қўрқинч юз кўрсатади. Аллоҳ таъоло айтади: . . .ҳамда одамлар-ни маст ҳолда кўрасиз, ҳолбуки, улар маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир (Ҳаж сураси, 2-оят). Агар қўлида қадаҳ борлигини, бироқ дўсти қўлидан олиб қўйганини кўрса, тирикчилик тўғрисида сўзлашувига далилдир. Агар мусалласни докадан ўтказаётганини кўрса, подшоҳ хизматини қилишига далилдир. Агар мусаллас ариқ бўлиб оқаётганини ва у ариқда сузаётганини кўрса, дунёвий балога гирифтор бўлишига далилдир, Жобир (р.а.)нинг айтишича, агар мусалласни сув билан аралаштириб ичаётганини кўрса, пора ейишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги мусаллас уч нарсани билдиради: ҳаром молни; ривожни; неъматни.
Тушдаги мусаллас фуруш доимо жанг ва фитна билан шуғулланувчи кишини билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда майпухта, май ичиш, мастлик, шароб ичиш курса нима булади

МАЙПЎХТА Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, майпўхта ҳаром мол деб таъбир қилинади. Тушида май ичиб, маст бўлганини кўрса, майлик даражасига мувофиқ иззат ва обрў топишига далилдир. Тушда ароқ ёки майпўхта ичмасдан маст бўлганини кўрса, унга қўрқинч ва...

Тушда намоз курса нима булади

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда сув курса нима булади

СУВ (ОБ) Ибн Сиррин (р.а.)нинг айтишича, агар сув устида, масалан, дарё, анҳор ва шунга ўхшашлар устида юриб кетаётганини кўрса, унинг иймони бақувват ва эътиқоди пок бўлишига далилдир. Агар тоза ва ширин сувдан тўйиб-тўйиб ичганини кўрса, умри узун...



Фикр қўшиш

Наверх