Дунёнинг етти мўъжизаси ҳақида нималарни билишингиз керак

Дунёнинг етти мўъжизаси ҳақида нималарни билишингиз керак

Етти мўъжиза — қадимги дунёда машҳур бўлган меъморлик ва ҳайкалтарошлик обидалари. Улканлиги, катта маҳорат билан яратилгани, жозибадорлиги туфайли асрлар мобайнида „Дунёнинг етти мўъжизаси“ ҳисобланган:

  1. Миср эҳромлари — йўниб тайёрланган катта тошлардан пирамида шаклида қурилган Қадимги Миср фиръавнларининг мақбаралари (мил. ав. ИИИ—ИИ мингйилликлар). Уларнинг энг йириги — Хеопс пирамидаси (баландлиги 146,6 метр, асоси 233Х233 метр)нинг ҳар бири ўртача 2,5 тонналик 2 300 000 блок билан (баъзи қисмларида 30 тонналик блоклар ҳам бор) 30 йил мобайнида қурилган, гўрхонадан ташқари икки қаватли ибодатхонаси ҳам бор;
  2. „Семирамида осма боғлари“ — Оссурия маликаси Семирамида (Шаммурамат) Бобилга махсус иншоотлар қурдириб бунёд этган (мил. ав. ВИ аср);
  3. Родос оролидаги Артемида ибодатхонаси (тахминан мил. ав. 550-йил);
  4. Зевснинг Юнонистоннинг Олимпия шаҳридаги улкан ҳайкали (тахминан мил. ав. 430-йил, ҳайкалтарош Фидий олтин ва фил суягидан ишлаган);
  5. Родос ороли кўрфазидаги юнонларнинг қуёш маъбуди Гелиос ҳайкали (тахминан мил. ав. 292—280-йиллар, ҳайкалтарош Ҳарос мисдан ишлаган);
  6. Кария шоҳи Мавсол (мавзолей унинг номидан) ўзи учун қурган Галикарнас (ҳозирги Туркия ҳудуди)даги мақбара — монумент (тахминан мил. ав. 377—352-йиллар);
  7. Искандария (Александрия) шаҳридаги улкан маёқ (тахминан мил. ав. 280-йил, меъмори Сострат).
Етти мўъжизадан фақат Миср эҳромлари деярли бутун ҳолда сақланган, баъзилари (Артемида ибодатхонаси, Галикарнасдаги Мавсол мақбараси)нинг айрим бўлакларидан, қолганлари қадимги ёзма манбалардангина маълум



Ўҳшаш маълумотлар

7 МЎЪЖИЗА: Миср пирамидалари сирлари: сиз билмаган 10 та факт

Миср пирамидалари нафақат улуғвор иншоотлар, балки олимлар ва сайёҳлар орасида ҳанузгача қизиқиш ва ҳаяжонни уйғотадиган сир ва сирлар манбаи. Ушбу мақолада биз пирамидалар ҳақида уларнинг ўзига хослиги ва сеҳрини сизга очиб берадиган 10 та фактни...

Дунёнинг энг бой 20 кишиси - 2024. Форбес рейтинги

АҚШнинг Форбес журнали долларлик миллиардерларнинг 38-жаҳон рейтингини эълон қилди. Лоуис Вуиттон Моëт Ҳеннессй компаниялар гуруҳи президенти ва бош директори Бернард Арно кетма-кет иккинчи йил дунёнинг энг бой миллиардерлари рейтингида етакчилик...

Билл Гейтс: "Microsoft асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Билл Гейтснинг тўлиқ тарихи ва таржимаи ҳоли. Билл Гейтс муваффақиятининг сири ва у қандай қилиб дунёдаги энг машҳур одам бўлишга муваффақ бўлганини батафсил билиб олинг. Қизиқарли фактлар, китоблар ва фильмлар...

Иккинчи жаҳон уруши ҳақида қизиқарли фактлар

Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрдан 1945 йилнинг 2 сентябрига қадар давом этган бўлиб, инсоният тарихидаги энг йирик қуролли уруш ҳисобланади. Бу урушда ўша даврда мавжуд бўлган 73 та давлатлардан 62 таси иштирок этган – бу дунёнинг 80% ини...

Дюфастон – қўллаш бўйича йўриқнома (Мутахассислар учун)

Дюфастон таркиби 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг дидрогестерон; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати. қобиғи: оқ Опадри ОЙ-1-7000...



Фикр қўшиш

Наверх