Тушда калхат, сор курса нима булади

КАЛХАТ, СОР (КАРГАС) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида калхати борлигини кўрса, бир улуғ одамдан фойда ҳамда улуғлик топишига, подшохдан эса мол ва давлат топишига далилдир. Агар тушида калхатнинг суяги ёки қовурилган гўнггига эгалигини кўрса, юқоридаги таъбирга эга бўлади.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида калхат уни тутганини ва ҳавога кўтариб, осмонга яқин олиб чиққанини кўрса, узоққа сафар қилиши ва сафарда кўпгина молу неъмат ҳосил қилишига далилдир, аммо динининг бузилишига сабаб бўлади, чунки Намруд осмонга калхат орқали чиққан эди. Агар тушида калхат уни осмондан ерга ташлаб юборганин ёки ўзи калхат чангалидан қутилиб, ерга тушганини кўрса, иззат ва улуғликдан ажраш ва ишлари хароб бўлишига далилдир. Агар калхат уни осмонга олиб чиққанини ва у ўша ерда муқим бўлиб қолганини кўрса, сафарга кетиши ва ўша сафарда ўлишига далилдир. Агар муқим бўлиб қолмаса ва яна ерга қайтиб тушганини кўрса, подшохдан улуғлик топишига далилдир. Агар у подшоқ аҳлидан бўлмаса, унинг аҳлидан ёки қариндошларидан бири улуғлик топади. Тушдаги чангали йўқ калхат фаришта бўлади, чунки Ҳамалат улАрш фаришталари калхат сувратида бўладилар. Агар тушида калхатлар унинг устида ов қилаётганларини кўрса, туш соҳиби савдогарчилик қилишига далилдир. Тушида калхат билан жанг қилаётганини ва калхатнинг ғолиб бўлганини кўрса, бир улуғ киши билан душманлашиши ва унга ғолиб келишига далилдир.


Агар бунинг аксини кўрса, душман ундан ғолиб келади. Тушида калхатнинг боласини кўрса, агар хотини бўлса, хотини бола туғишига далилдир. Агар хотини бўлмаса, қизини катта қилиб тарбиялашига далилдир. Тушида калхат унинг устига миниб олганини кўрса, уни дорга осишларига далилдир.

Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида калхатнинг бирорта кўчага кирганини кўрса, подшоҳ ўша кўчага киришига далилдир. Агар кўчада подшоҳни ўлдирилганини кўрса, ўша диёр подшоҳи амалдан тушишига ёки ҳалок бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги калхат беш нарсани билдиради: улуғликни; фармонни; раёсатни; мақтовни; мартабани; амру наҳий (яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш)ни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда осмон курса нима булади

ОСМОН Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, кимки ўзини биринчи осмонда кўрса, ажали яқинлашиб қолганига далил бўлади. Ўзини иккинчи осмонда кўрса, илму дониш ҳосил бўлишига далилдир. Агар учинчи осмонда кўрса, бу дунёнинг иззат ва иқболини топади. Агар...

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...

Тушда хурмо, хурмо меваси курса нима булади

ХУРМО Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги хурмо мол ва бойлик бўлади. Тушида хурмо еганини кўрса ва еювчи илм аҳлидан бўлса, илмининг зиёда бўлишига далилдир. Агар савдогар бўлса, моли зиёда бўлишига далилдир....

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...



Фикр қўшиш

Наверх