Трейдер бўлишнинг бўсқичлари ҳақида нималарни биласиз

Трейдер бўлишнинг бўсқичлари ҳақида нималарни биласиз

Форехда умуман пул топиш мумкинми, ёки сиз ўзингиз қанча ишлаб топгансиз? Ушбу саволни деярли ҳар бир ман билан форех ҳақида гаплашган инсон беради.

Биржа билан кўплаб одамлар қизиққан, кимлардир форех ҳақида эшитган ёки кимлардир форех бу қимор, казинодан фарқи йўқ деб ўйласа керак. Яна кимлардир тиккан барча пулини йўқ қилиб юборган. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун одамлар ўз ютуғини яъни ишлаган пулини кўрсатмайди лекин ютказган пулини мақтанишни яҳши кўради? Чунки бу ерда қизғанчиқлик деган иллат юзага келади.

 Гўёки ютказса форех айибдор, форех бу русчада айтганда лохотрон. Ютса ўз кучи билан эришди, энди у бозор ҳақида ҳамма нарсани билади.
Ҳар қандай шахс трейдер бўлишни ҳоҳлар экан. Аввало Форех бу ўйин эмас Форех Бизнес эканлигини тушуниши керак. Қандай қилиб ўзингиз ҳали яҳши билмаган бизнесигизга пул тикишингиз ёки фойда олишни ўйлашингиз мумкин!? 

Аввало статистикага ахамият беринг. 98% одамлар бу бизнесда банкротликни танлайди. Фақатгина 2% одамлар элита қатлам яъни қолган 98% одамлардан ақиллий, интилувчан, ўз устида ишлайдиган, ўз фикрига ва қарашларига эга бўлганларгина бу бизнесда қолишади. Энди ўйлаб кўринг қолган шунча одамлардан қайси тарафлама устунман деб ўйлаяпсиз? Ҳаммани гапига ишонманг, ҳаммани қилганини қилманг шунда 2% одамлар сафига киришингиз мумкин, акс холда бу бизнесга кирмай қўя қолинг.

Яқиндагина ушбу блогда советник ҳақида гап очилди, бу ҳақда мандан ҳам 100мартталаб сўрашган. Буни мен қуйдагича тушунтираман. Сиз самолётда кетяпсиз, учувчи ролида. Агар керакли манзил, йўналиш, тезлик, ҳозирги холат ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлсангиз ва ишонсангиз, автопилотни ёқасиз, бу ҳам бўлса маълум муддатга. Агар сиз учаётган ёки қўнаётган бўлсангизчи? 

Агар об-ҳаво издан чиқса ёки кутилмаган ўзгариш бўлсачи? Автопилотга ишониб ўлиб кетаверасизми? Хулоса қилиш сиздан!
Ўйлашингиз мумкин, тиккан пулимни йўқ қилиб юбордим, демак бу бизнес менга эмас экан деб. Адашасиз Форехда биринчи тиккан пулини ютказмаган одамни ўзи йўқ! Форехда ойига стабилно 100% кўпайтирадиган одам – бу мастер, гуру! Унақалар миллиондан 1та чиқади. Сиз ўз депозитингизни ойига ёқотмасдан 20% кўпайтиринг бу дегани, кунига атиги 1% кўпайтириш.

Қуйидаги видеода умуман трейдер бўлишнинг 38 босқичи кўрсатилган, бу видеони яхшилаб кўринг ва доимо ёдда сақланг.



Ўҳшаш маълумотлар

Билл Гейтс: "Microsoft асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Билл Гейтснинг тўлиқ тарихи ва таржимаи ҳоли. Билл Гейтс муваффақиятининг сири ва у қандай қилиб дунёдаги энг машҳур одам бўлишга муваффақ бўлганини батафсил билиб олинг. Қизиқарли фактлар, китоблар ва фильмлар...

Стив Жобс - Apple асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Орзуларимга эришиш учун коллежни ташлаб кетдим. Стив Жобснинг таржимаи ҳоли бир ҳодисанинг ҳикоясидир. У ҳақиқатан ҳам дунёни ўзгартирмоқчи бўлган ақлдан озган одам эди ва тан олайлик, у буни қилди. Бугунги кунда Стив Джобс номи муваффақият,...

Шакар ва сут ҳақиқатан ҳам спортдаги муваффақиятингиз ва соғлиғингизни ўлдирадими?

Биз ушбу маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқотларни тушунамиз....

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...



Фикр қўшиш

Наверх