Ҳовлингизга тушди янги келинчак,
Оҳу каби ҳуркак, нозик, навниҳол.
Шу нозик вужуднинг шарофатидан
Уйингизга файз ҳам киради дархол.
Неча йил бағрида авайлаб боққан
Қизин сизга она ташлаб кетади.
Кўнгил узолмасдан жон жигаридан,
Кўзларини намлаб, ёшлаб кетади.
Ғунчаси, навдаси, ниҳоли унинг
Қандай боғ, боғбоннинг қўлига тушди?
Палохмон тошидай отилган қизи,
Қайга учиб, қандай маконга тушди?
Чой узатган қўли титраб туради,
Жавдираб қарайди кўзларингизга.
Сиз уни авайланг, қўллаб қувватланг,
Юзларини босинг юзларингизга.
Гаплашиб ўтириб мудраб қолади,
Уйқуга тўймаса дам беринг бир оз.
Маза қилиб сурсин келинлик даврин,
Баланд осмонларда қилсин у парвоз.
Ўҳшаш маълумотлар
ТикТок: ТикТокнинг яратилиши ва муваффақияти тарихиТикТокнинг яратилиши ва ривожланишининг тўлиқ ҳикояси. ТикТокнинг муваффақияти сири ва унинг қандай қилиб бозор етакчисига айланиши ҳақида батафсил маълумот олинг. Қизиқарли фактлар, китоблар ва фильмлар...
Спотифй: Спотифйнинг яратилиши ва муваффақияти тарихиСпотифйнинг яратилиши ва ривожланишининг тўлиқ ҳикояси. Спотифй муваффақиятининг сири ва унинг бозор етакчисига айланиши ҳақида батафсил маълумот олинг. Қизиқарли фактлар, китоблар ва фильмлар...
Yandex асосчилари ҳақида нималарни билишингиз керакЯндех-ни ҳамма билади. Aммо унинг тарихи - муваффақиятининг сирини кам одам билади. Биз тушунтирамиз: қидирув тизими ғояси қандай туғилган; 2000-йилларнинг бошларида Яндех қандай қилиб Рамблерни ортда қолдирди; қандай қилиб Гоогле ҳали ҳам у билан...
Билл Гейтс: "Microsoft асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керакБилл Гейтснинг тўлиқ тарихи ва таржимаи ҳоли. Билл Гейтс муваффақиятининг сири ва у қандай қилиб дунёдаги энг машҳур одам бўлишга муваффақ бўлганини батафсил билиб олинг. Қизиқарли фактлар, китоблар ва фильмлар...
Ўғил кўриш – сирлари, календари ва ҳомила жинсини аниқлаш усуллариТуғилажак фарзанднинг ўғил бўлишини истовчилар учун бир қатор эҳтимолий усуллар мавжуд. Бу усуллардан фойдаланиб ўғил кўриш даражаси 100 %га яқинлашади. Аммо, ўғил кўриш учун аниқ кафолатланган ҳеч қандай ҳолатлар йўқ ва бу инсон хоҳиш-истагига...