Азизам,  қариганингда..

1. Хаммага ақл ўргатаверма.  Хаттоки хаммадан донолигингни билсанг хам, хадеб бошқаларни қарор қабул қилишларига аралашма. Ёшлигингни эсла, катталарни насихати қулокларингга ёқармиди йуқми..

2. Сендан ёрдам сўрашмаса, ёрдам беришга ошиқма. Яқинларингни дунёнинг барча бало-қазоларидан асрашга уринма. Уларни мехр ила дуо кил.

3. Нолийверма! Вайсақи кампирга айланиб колма! Ахир сенга ундай кариялар ёқмасдику.

4. Болаларингдан миннатдорчилик кутма. Ёдингда тут: ношукр фарзандлар бўлмайди. Болаларидан дойим миннатдорчилик кутиб, хаттоки талаб қилиб яшайдиган нодон ота-оналар бўлишади.  Мехр талаб қилиб олинмайди, у шунчаки беғараз, беминнат берилади.

5. "Мен сени ёшингда.."
"Сенларни деб умримни ўтказдим.."
"Сендан ёшим катта, шуничун мен яхшироқ биламан.."
"Одамларни боласига ўхшаб.." каби сўзларни асло ишлатма.

6. Пулларингни хадеб йиғаверма, ўзинг учун сарфла, саёхат кил.

7. Эринг қари, вайсаки, кучсиз чолга айланиб колса хам, уни хамиша хурмат қил, авайла.

Ахир эрининг розилигини олган аёлга жаннат ваъда қилинган.
Ўша ёмон чолни эъзозласанг
Келинлар олдида хурматинг бўлади. 

8. Набирали  булганингда янаям мулойимроқ, халимроқ бўлгин, юмшоқ муомала килиб,  уларга намунали, севимли бувижон бўлишга харакат қил.

9. Энди аввалгидай қуюқ пардоз қилмагин, қош-кўзингга ўсма-сурма суртиб, кулларингга хна қуйиб юрсанг кифоя, ундан ортиғи бачкана кўринади.

10. Ўзингни кўпам айблама. Тақдиринг қандай бўлишидан, фарзандларинг қандай бўлишидан қатъий назар, сен қулингдан келганча яшадинг, ақлинг етганча тарбияладинг.

☝️ Хар қандай холатда хам обрўингни саклаб қол. Билгинки сен шунча йил яшаб, хали хам тирик экансан, демак - сени қиладиган савоб ишларинг ва ибодатларинг хали кўп ва сен яқинларингга кераксан!



Ўҳшаш маълумотлар

Ҳаёт ҳақида 45 та қизиқарли факт

Ҳаёт - бу ҳайрат, ҳайрат ва кашфиётларга тўла ақл бовар қилмайдиган саёҳат. Биз атрофимиздаги дунёни ўрганяпмизми, янги нарсаларни ўрганяпмизми ёки табиий дунёнинг гўзаллигини қадрлаш учун вақт ажратамизми, ҳар доим кашф қилиш учун янги ва ҳаяжонли...

Ота-оналар билан низолар: улардан қандай қочиш ва оилада яхши муносабатларни ўрнатиш

Биз " Ўсмирлар учун психолог " туркумидаги навбатдаги нашрни тақдим этамиз . Можаролар ҳақида психолог Ойгул Суиндиқова гапириб беради. Сиз соғлом можарони носоғлом можародан қандай ажратишни, ота-оналар билан мулоқотни ижобий томонга йўналтиришни...

Эринг булсин бошингда!

Эрталаб кеч турса хам, Куп хаёллар сурса хам, Товок билан урса хам, Эринг булсин бошингда! ...

Ота-оналарнинг 6 тури ва улар билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлиш керак

Агар кимдир сизнинг ҳаётингизни бузса, сиз ўтиролмайсиз. Гарчи бу одамлар сизнинг ота-онангиз бўлса ҳам....

Мулойим тарбия нима ва у бола билан алоқани мустаҳкамлашга қандай ёрдам беради

Юмшоқ бўлиш ҳамма нарсага рухсат беришни англатмайди....



Фикр қўшиш

Наверх