Тушда баландга чикмок курса нима булади

БАЛАНДГА ЧИҚМОҚ (БОЛО РАФТАН) Муҳаммад ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар ҳар ким тушида тоғ устида ўтирган бўлса, том ёки кўшк ва шунга ўхшаш нарсалар устида ўтирса ёки улар томон юқори кўтарилса, излаган нарсасини топиши ва ҳожатлари раво бўлишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, қийинчилик билан баландга чиқаётганини кўрса, қидираётган нарсаси машаққат ва қийинчилик билан қўлга келишини билдиради. Агар нарвондан юқори кўтарилаётганини кўрса, динда обрў топишига далил бўлади. Агар нарвон ганч ёки тошдан эканини кўрса, динда нуқсон бўлишига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтадики, ганч ва тошдан қилинган нарвондан юқори кўтарилаётганини кўрса, бу дунёда иззат ва улуғлик топишини билдиради. Агар нарвоннинг хом ғиштдан ёки лойдан қилинганини кўрса, у дунёда обрў-эътибор топишига далолат қилади. Агар осмонга кўтарилганини ва яна қайтиб, ерга тушмаганини кўрса, ажали яқин қолганига далилдир. Агар осмонга кўтарилиб, яна қайтиб тушганини кўрса, қаттиқ бемор бўлиши, охири шифо топишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадиларки, тушида юқорига кўтарилмоқ бешта нарсани билдиради: ҳожатлар раво бўлишини; хотин олишини; улуғлик ва яқинликни; мақсадга етишишни ва ишларнинг юқорилашувини.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда кушк курса нима булади

КЎШК (КЎШК) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида кўшк устида эканини кўрса, хусусан кўшк хом ғишт ва лойдан қурилган бўлса, молу давлатга далилдир. Агар кўшк лой ва пишик ғиштдан қурилган бўлса, мол топишига, бироқ динида нуқсон бўлишига далилдир....

Тушда нарвон, шоти курса нима булади

НАРВОН, ШОТИ (НАРДБОН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида нарвондан юқори кўтарилганини, нарвон лой ва ғиштдан эканини кўрса, яхшилик ва созликка, динининг зиёда бўлишига, эзгуликка етишига далилдир. Агар нарвон тош ва оҳакдан эканини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...



Фикр қўшиш

Наверх