Бир киши хотини яхши эшитмай қолаётганидан ташвишга тушибди

Бир киши хотини яхши эшитмай қолаётганидан ташвишга тушибди

Бир киши хотини яхши эшитмай қолаётганидан ташвишга тушибди. У хотинига эшитиш ускунаси олиб беришга қарор қилибди. Хотинига бу ҳақда қандай айтишни билмабди ва дастлаб буни муҳокама қилиш учун шифокорга борибди.⠀
Шифокор унга уй шароитида оддий синов ўтказишни, кейин ташхис қўйиши мумкинлигини айтибди. Ва синовни қандай ўтказишни тушунтирибди. ⠀
— Хотинингизга 12 метр масофадан бирор савол бериб кўринг. Агар саволингизга жавоб бермаса, яқинроқ бориб саволингизни такрорланг, масофа 9 метр бўлсин. Агар яна жавоб қайтармаса, 6 метр масофадан саволингизни такрорланг, кейин 3 метрдан. Хуллас, у саволингизга жавоб бермагунча яқинлашаверинг. Шунда унинг қулоғи қанчалик оғир эканлигини аниқлаб оламиз. ⠀
Ўша оқшом хотин ошхонада овқат тайёрлаётган, эр эса ўз хонасида ишлаётган экан. Эр ичида ўйлабди: “Ҳозир ундан тахминан 12 метр узоқдаман. Шифокор маслаҳатини бажаришнинг айни вақти”. ⠀
— Азизам, нима овқат қиляпсан? ⠀
Ҳеч қандай жавоб бўлмабди. Эр йўлакка чиқибди ва саволини такрорлабди. ⠀
— Гўзалим, нима овқат? Яна жимлик. У янада яқинроқ борибди. Улар орасидаги масофа олти метр экан. ⠀
— Шириним, нима овқат қиляпсан? Лекин ҳеч қандай жавоб бўлмабди. Эр ошхонага кирибди. ⠀
— Нима овқат еймиз? Афсуски, бу сафар ҳам хотини индамабди. Эр хотининг ёнига яқинлашибди. ⠀
— Севгилим, нима овқат қиляпсан? Хотини унга ўгирилиб қарабди. 
— Азизим, эшитмаяпсизми, бешинчи марта айтяпман, товуқ!



Ўҳшаш маълумотлар

Диета ва спорт залисиз вазн йўқотишни бошлаш учун 10 та маслаҳат

Турмуш тарзингизни ўзгартиринг ва вазн йўқола бошлайди....

Ота-оналарнинг 6 тури ва улар билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлиш керак

Агар кимдир сизнинг ҳаётингизни бузса, сиз ўтиролмайсиз. Гарчи бу одамлар сизнинг ота-онангиз бўлса ҳам....

Мустақил болани қандай тарбиялаш мумкин: дангаса она усули

Ота-оналарга фарзандларига муҳим ҳаётий кўникмаларни ўргатиш ва жанжал ва инжиқликлардан қочишга ёрдам берадиган тамойиллар....

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...

Вақт нима

Тўғри вақт нима? Эйнштейн мутлақ вақт йўқлигини таъкидлади. Вақт ўзи таъсир қиладиган кучлар тизимига қараб нисбийдир. Бу расман маълумот доираси деб аталади. Сизнинг тизимингизда ўтадиган вақт сизнинг вақтингиз деб аталади....



Фикр қўшиш

Наверх