Тушда хотин (хотинини) курса нима булади

ХОТИН (ЗАН) Ибн Сириннинг айтишича, агар аёл киши қиз боласи борлигини кўрса, хайру манфаат топиши, қариндошлари ҳамда ўз оила аъзоларидан шод бўлишига далил бўлади. Агар ўғил туққанини кўрса, ғамгин ва қайғули бўлишига далилдир. Эркак киши хотинининг ўғил туққанини кўрса, узоқ уриниб қийинчиликлардан сўнг бирор нарсани қўлга киритишига далил бўлади. Агар хотини қиз туққанини кўрса, фойдаси кўпроқ бўлади.


Кирмонийнинг айтишича, подшоҳнинг хотини қиз туққанини кўрса, эри бойлик топишига далилдир, агар ўғил туққанини кўрса, ғаму андуҳга далил бўлади.
Эркак киши тушида қиз туққанини кўрса, ғамгин ва қайғули бўлишига далилдир. Ўғил туққанини кўрса, ундан яхши иш содир бўлиши ва бу иш туфайли унинг яхши номи оламга ёйилишига далил бўлади. Агар эрга тегмаган қиз бола туққанини кўрса, юқорида айтилган аёл ҳақидаги таъбирга эга бўлади.

Хазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, агар аёл киши фарзанд туққанини ва фарзанд ўша ондаёқ у билан сўзлашганини кўрса, аёлнинг ўлимига далил бўлади. Агар қиз туққанини кўрса, унинг наслидан тақводор бир инсон пайдо бўлиб, оиласида йўлбошчилик қилишига далил бўлади.

Ан-Нобулсий: У тушда чиройли бўлса, яхшилик ва раҳатни олиб келувчи йилдир. Тушда хотин кўпинча сандиқ, ҳазина қўйиладиган жойга, тўшак ва либос каби нарсага ҳам далолат қилади. Яна мевали дарахт ва қудуққа ҳам.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....



Фикрлар 1

Фаррух
Айолингизни бошха еркак Билан курсангиз Нима булади
3 сентября 2023 01:34

Фикр қўшиш

Наверх