Тушда кир ювиш курса нима булади

КИР ЮВИШ (ГОЗУРИЙ КАРДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида кир ювувчилик қилаётганини, аслида кир ювувчи эмаслигини кўрса, тавба қилиши ва яхшиликлар қилишига тавфиқ топишига далилдир. Чунки либос кири ғам ва уй бўлади, кир ювувчи эса кирни тозаловчидир, демак Худо йўлига қайтишни билдиради. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида кийимни юваётиб йиртиб қўйса, тавбасини бузишига далилдир.


Агар йиртилган кийимни тикканини кўрса, яна қайтиб тавба қилишига далилдир. Тушида ювган кийими оқарганини кўрса, тавба туфайли халослик топганига далилдир. Агар кийимни ювганини, бироқ оқармаганини кўрса, доимий гуноҳ қилишига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги кир ювувчи одамларнинг дилидан ғам ва андуҳни кетказувч кишидир, Шу сабабдан таъбирчилар айтадиларки, тушида бир киши либос юваётганини кўрса, кийимини оқ қилиб ювган бўлса, ғам ва қайғудан халослик топишига, гуноҳлардан тавба қилишига далил бўлади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда либос курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда бош кийими, дуппи, кепка, шапка курса нима булади

БОШ КИЙИМИ (КУЛОҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушда бош кийимини кўриш унинг қийматига мувофиқ иззат ва обрў бўлади. Тушида ғозийларнинг бош кийимини кўрса, душманга ғолиб бўлишини билдиради....

Тушда кир, кир ювиш курса нима булади

КИР (ЧИРК) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида кир либоси борлигини кўрса, ёмон ишларга далилдир. Ҳар ким либосини ифлос нарса билан булғанганини кўрса, унинг диний ва дунёвий ишлари бузулишига далилдир. Агар либоснинг чиркинлиги ўликлар...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...



Фикр қўшиш

Наверх