Тушда кишан солмок курса нима булади

КИШАН СОЛМОҚ (БАНД НИҲОДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, оёғида кишан борлигини кўрса, қўрқув ва хавфда қолишига далилдир. Агар оёғида иккита кишан борлигини ва ўзи масжидда эканини билса, динда ва намозда ёки ғазавотда ёки дин ишларини яхшилайдиган бирорта ишда мустаҳкам ва барқарор бўлишига далилдир. Агар ўз оёғида кишан борлигини кўрса ва сафарга жўнаётганини билса, ўша сафардан қайтиши ва борган жойида муқим бўлиб қолишига далилдир. Кишан қанчалик маҳкам ва қаттиқ бўлса, у ерда муқим бўлиб қолиши шунчалик кўпроқ бўлади. Агар кишан пўлатдан эканини кўрса, аввал юқорида зикр қилган таъбирларга тааллуқлидир. Агар кишанни арқондан эканини кўрса, унинг муқим бўлиб қолиши дин учун эканини кўрсатади. Агар унинг кишани ёғочдан эканини кўрса, унинг муқим экани диннинг бузилиши учун эканини билдиради.


Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, бемор киши оёғида кишан борлигини кўрса, беморликдан қутулишига далилдир.

Подшоҳ ўз оёғида кишан борлигини кўрса, подшоҳлиги мустаҳкам бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда кишанни кўрмоқ уч нарсага далилдир: динда барқарорликка; хотин олишга ва сафардан қайтишига.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда ёг курса нима булади

ЁҒ (РАВҒАН) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги ёғ молу неъматдир, баъзиларнинг айтишича, меросни билдиради. Тушида мол ёғини топса ва ундан еса, унинг миқдорича молу неъмат топишини ва одамлар орасида азиз бўлишига далилдир. Исириқ ёғи ҳам шу...

Тушда занжир, занжирламок курса нима булади

ЗАНЖИР (ЗАНЖИР) — Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги занжир гуноҳ ва маъсиятдир. Агар занжирни уриб, отиб юборганини кўрса, гуноҳдан тавба қилиши ва Худойи таъолога қайтишига далилдир....

Тушда намоз курса нима булади

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...



Фикр қўшиш

Наверх