Тушда занжир, занжирламок курса нима булади

ЗАНЖИР (ЗАНЖИР) — Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги занжир гуноҳ ва маъсиятдир. Агар занжирни уриб, отиб юборганини кўрса, гуноҳдан тавба қилиши ва Худойи таъолога қайтишига далилдир.

Жобирнинг айтишича, кимки бўйнида занжир борлигини кўрса, елкасида қарзи борлигига далилдир. Агар қўлларида занжир борлигини кўрса, бировларнинг қўлларидаги молга қўл узатиши ва ҳаромдан қўрқмаслигига далилдир. Агар оёқларида занжир борлигини кўрса, одамларнинг уйларида маъсият ва бузуқ ишларни қилишига далилдир.

ЗАНЖИРЛАМОҚ (БАНД НИҲОДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар киши тушида оёғига пўлат занжир солинганини кўрса, дини нуқсонли бўлиши, ёлғондан мусулмонликни даъво қилиши, бахиллик соҳиби бўлиб, ундан ҳеч кимга бирор нарса етмаслигига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, бир солиҳ одам ўз қўлларига банд солинганини кўрса, ёқимсиз ва нолойиқ кишилардан қўл тортишига далилдир. Агар кишан солинганини кўрса, айтилган нарса енгилроқ ва осонроқ бўлишини билдиради.


Кирмоний (р.а.) айтадики, агар киши бўйнига ёғочдан банд солинганини кўрса, бўйнида бировнинг омонати борлиги ва у омонатни адо қилолмаётганига далил бўлади. Агар ўз оёғида ёғочдан кишан борлигини кўрса, Хақ таъоло тоатидан қолганини билдиради. Агар бўйнидаги тавқ кумушдан эканини кўрса, хотин сабабли ранжу заҳмат етишига далилдир. Агар бўйнидаги банд олтиндан бўлса, мол туфайли ранжу заҳмат тортишини билдиради. Агар банди мисдан эканини кўрса, унинг ранжу заҳмати дунёнинг касби ва маишати туфайли эканига далилдир.

Агар бандни синдирганини кўрса, динига нуқсон етиши хавфи борлигига далилдир. Агар оёғидаги бандни олиб ташлаганини кўрса, подшоҳлик амалидан халос бўлишига далилдир. Агар ўз оёғида кунда бандини кўрса, мунофиқ бир одам билан суҳбатдош бўлишини билдиради. Агар ўз оёғида арқондан кишан борлигини кўрса, унга бирорта кишидан манфаат етишини билдиради.

Дониёл (а.с.) айтадиларки, агар амир тушида ўз оёғига пўлатдан кишан солинганини кўрса, ўз вилоятидан сафарга кетиши ва сафарда доимий қолиб кетишига далилдир. Агар киши ҳар икки оёғига кишан солинганини кўрса, мартаба топишига далилдир. Агар ўз оёғига тўрт банд деб аталадиган кишан солинганини кўрса, унинг оиласида тўрт ўғил туғилишига далилдир.

Агар оёғини банддан озод қилинганини кўрса, ғамдан шодликка чиқишига далилдир. Агар бирорта амир ўз оёғини занжир билан кишанлаб қўйилганини кўрса, порсолардан фойда кўришини билдиради. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, унинг ишлари осонлашади. Агар унинг банди кумушдан бўлса, бирорта аёлни ўз никоҳига олади ёки бирорта аёлга ошиқ бўлишига далил бўлади. Агар унинг банди олтиндан эканини кўрса, ё сафарга бориши ёки бемор бўлиб қолишига далилдир. Агар оёғидаги банди пўлатдан бўлса, узоқ сафарга чиқишини билдиради.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушдаги банд диннинг собитлигини билдиради, чунончи, жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) дедилар: Тушда оёққа банд солинганини яхши кўраман ва ғулни (қўл ва бўйинга солинадиган занжирни) ёмон кўраман, чунки оёққа солинган банд диндаги бандаликни билдиради.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда бандни кўриш тўрт нарсани билдиради: куфрни; нифоқни; аҳилликни ва маъсиятдан қўл ювишни.

Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, қўлда ғулни кўриш золим подшоҳнинг зулмдан қўли қисқа бўлишини билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда кишан солмок курса нима булади

КИШАН СОЛМОҚ (БАНД НИҲОДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, оёғида кишан борлигини кўрса, қўрқув ва хавфда қолишига далилдир. Агар оёғида иккита кишан борлигини ва ўзи масжидда эканини билса, динда ва намозда ёки ғазавотда ёки дин ишларини...

Тушда оёк курса нима булади

ОЁҚ (ПОЙ) Дониёл (а.с.) айтадилар: Кимки бир оёғини кесилганини ёки синганини кўрса, ярим моли кетишига далилдир. Агар ҳар икки оёғининг кесилганини ёки синганини кўрса, барча моли кетишига ёки ўзининг ўлишига далил бўлади....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда от курса нима булади

ОТ (АСП) Дониёл (а.с.) айтадиларки, араб отини тушида кўрса, улуғлик, иззат ва шараф бўлади. Араб отига миниб юрганини кўрса, от унга тобе ва фармонбардор бўлса, отнинг созлиги ва қимматига қараб, иззат улуғлик ва давлат топади. Тушида отни ушлаб...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх