Тушда ёг курса нима булади

ЁҒ (РАВҒАН) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги ёғ молу неъматдир, баъзиларнинг айтишича, меросни билдиради. Тушида мол ёғини топса ва ундан еса, унинг миқдорича молу неъмат топишини ва одамлар орасида азиз бўлишига далилдир. Исириқ ёғи ҳам шу таъбирга эга. Бироқ мол ёғи думба ёғидан яхшироқдир. Бодом ва кунжут ёғи молу неъмат бўлади. Қимматбаҳо бошқа ёғлар, масалан, баласон (балзам), бинафша ва зайтун ёғлар деҳқондан етадиган манфаатлар бўлади. Зайтун ёғининг ўзи арабдан етадиган фойдадир. Наргис ёғи қишлоқдан топиладиган фойдани билдиради.


Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушида барча тани ёғ билан бўялганини кўрса, бемор бўлишига далилдир. Тушида бошига ёғ сураётганини кўрса, зебу зийнатни билдиради. Ёғни хушбўй эканини кўрса, масалан, бинафша ёки ёсуман ёғи бўлса, дунё зийнатига далилдир.

Хушбўй ёғларнинг ҳаммаси яхшиликка далил бўлади. Ёғнинг ҳиди бадбўй ёки ёқимсиз бўлса юқоридагиларнинг аксидир.

Кирмоний (р.а.) айтадики, тушдаги зайтун ёғи молу неъматга далилдир. Тушида бир кишининг бошқа кишига ёғ суртаётганини кўрса, ўша кишига макру ҳийла қилишини билдиради.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушида ўзига ёғ суртаётганини кўрса, зийнатни билдиради, лекин охири ғаму андухдир.
Тушида кўкрагини ёғлаётганини кўрса, ёлғон қасам ичишини билдиради.

Исмоил Ангас (р.а.) айтадики, тушида зайтундан бошқа ёғларнинг ҳаммаси ёмон бўлиб, зайтун ёғини истеъмол қилиш мол, танга суртиш ғаму андуҳдир. Тушида либоси ёғ билан бўялганини кўрса, ғам тортишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги хушбўй ҳидли ёғ олти нарсага далилдир: чиройли аёлга; канизакка; яхши мақтовга; фойдага; ёқимли сўзга ва хуш табиатга. Бадбўй ёғ уч нарсани билдиради: бузуқ аёлни; иккинчи-фисқни; учинчи-ёмон сўзни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда дарахтлар курса нима булади

ДАРАХТЛАР (ДАРАХТОН) Дониёл (а.с.) айтадилар: Тушдаги одамлар учун қадрли бўлган дарахт азизи ва улуғ киши бўлади. Қадрсиз дарахт эса пасткаш киши бўлади. Мевали дарахт бадавлат кишига далил, мевасиз эса фақир кишига далил. Боғда кўрилган дарахт боғ...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда наргис гули курса нима булади

НАРГИС ГУЛИ (НАРГИС) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги наргис доно, чиройли ва латофатли кишидир. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги наргис ширин сўзга далилдир. Агар аёл киши тушида наргис топганини ёки биров унга берганини кўрса, чиройли...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...



Фикр қўшиш

Наверх