Тушда калам, ручка курса нима булади

ҚАЛАМ (ҚАЛАМ) Таъбирчилар қалам таъбири ҳақида ҳар хил фикрдалар. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, қалам Ҳақ амри бўлиб, Ҳақ таъолонинг Қалам ва Лавҳи маҳфузга эҳтиёжи йўқ.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, қалам бир фаришта бўлиб, Худойи таъолонинг фармонини бажаради. Агар тушида Қаламни ўз асл шаклида кўрса, оқил подшоҳга иши тушишига далил бўлади. Агар тушида қўлига қалам олганини кўрса, оиласида олим фарзанд туғилишига далилдир.


Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, тушида қўлидаги қалам билан бирор нарса ёзганини кўрса, илм ўрганишига далилдир.
Аллоҳ таъоло айтади: У инсонга билмаган нарсаларини ўргатди (Алақ сураси, 5-оят).

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қалам беш нарсани билдиради: Ҳақ таъоло амрини; фариштани; бойликни; ишларнинг ҳақиқатини; фарзандни.
ҚАЛАМ (ХОМА) (хозирги ручка) Хома — бу қалам (ҳозирги ручка)дир. Агар тушида қалам топса ёки кимдир унга берса, илм топишига, ишлари яхши бўлишига ва муродига етишига далилдир. Агар тушида қалам билан бирор нарса ёзганини кўрса ва ёзган нарса яхшиликни билдирувчи бўлса, яхшиликка далилдир, агар ёмон нарса ёзилган бўлса ёмон ҳолатга далилдир. Агар тушида қалам билан ёзганини кўрса, сафардаги ғойиби тез қайтишига далилдир.

Кирмоний (р.а.) айтадики, ҳар ким тушида қалам билан қўлига ёзилганини кўрса, у аҳли илмдан бўлса уламо ва фузалолар билан суҳбатдош бўлишига далилдир. Агар тушида қалам билан бирор нарса ёзганини ва ўқиганини кўрса, унинг ўлимига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: (Унга айтилур): Китобингни ўқи!
Бугун ўз шахсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир (Исро сураси, 14-оят). Бироқ ёзгани аҳли суннат а жамоатнинг китобига мувофиқ бўлса обрў ва эътибор топишига далилдир. Тушида қўлидаги қалами синиб қолганини кўрса, агар олим бўлса ҳурмати кам бўлишига ва ишидан равнақ кетишига далилдир.

Агар тушида синган қалам билан ёзаётганини кўрса, ёзгани чорполар ва паррандалар борасида бўлса, бу нарса ўша одамларнинг табиатидаги суврат ва сийратига далил бўлади.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги қалам етти нарсани билдиради: ҳикматни; фармонни; илмни; огоҳликни; ҳокимликни; ишларнинг тўғри бўлишини; муроду мақсадга етишини.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда юлдузлар курса нима булади

ЮЛДУЗЛАР (СИТОРАГОН) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги юлдузлар улуғларни ва амирларни билдиради. Қуёш подшоҳга, ой вазирларга далилдир....

Тушда киёмат курса нима булади

ҚИЁМАТ (РУСТАХEЗ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, қиёмат бўлганини кўрса (Қиёмат бўлишига иймон келтирамиз ва уни тасдиқ этамиз), Аллоҳ таъоло ўша диёрда адолатни ёйишига далилдир. Агар ўша диёр подшоҳи золим бўлса, уларга офат ва бало юборилишини...

Тушда кон олдирмок, кон бермок, кон олмок курса нима булади

ҚОН ОЛДИРМОҚ (РАГ КУШОДАН) ~ Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушда қон олдирганини кўрса, дўстидан бир сўз эшитиши ёки моли тарож бўлишига далилдир. Тушида томир очтирганини ва ундан қон келганини кўрса, султондан унга заҳмат етишини билдиради. Қон оз...

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх