Тушда тавба, истигфор, тавба килмок курса нима булади

ТАВБА (ИСТИҒФОР) Билгинки, истиғфор қилмоқ астағфурлоҳ демоқ бўлиб, маъноси Худойи азза ва жалладан гуноҳни кечиришни сўрамоқдир.
Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида истиғфор қилаётганини кўрса, Худойи таъолонинг унга обрў, мол ва фарзандлар ато этишига далил бўлади. Чунончи, Каломи мажидда айтади: Мағфират талаб қилинглар роббиларингиздан, ул мағфират қилувчидир (Нуҳ сураси, 10-оят).


Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишларича, тушда истиғфор айтмоқ тўрт нарсалар далил бўлади: молга; фарзандга; Худойи таъолодан кечиришни сўрашга; гуноҳлардан тавба қилишга.

ТАВБА ҚИЛМОҚ (ТАВБА КАРДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида тавба қилганини кўрса, барча гуноҳлари ва маъсиятларига пушаймон бўлиши, Худойи таъоло розилиги учун яхши амалларни қилиши, дунёдан қўл тортиши ва охират пайида бўлишини билдиради.
Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда тавба қилмоқ тўрт нарсага далилдир: гуноҳлардан пушаймонликка; Худониниг ризолигига; охират йўлига; саодатга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда фатх сураси курса нима булади

ФАТҲ СУРАСИ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда Фатҳ сурасини ўқиётганини кўрса, барча ишда фатҳу нусрат топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх