Тушда булбул курса нима булади

БУЛБУЛ (ҲАЗОРДОСТОН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги булбул хушовоз ва ширин сўз фарзанд бўлади, бироқ ҳоли заиф бўлади, илму адаб ва билим соҳиби, одамлар учун севимли бўлади. Тушида булбул совға қилганларини кўрса, айтилган сифатдаги фарзанд туғилишига далилдир. Тушида бирорта боғдан булбул тутиб олганини кўрса, хушхулқ ва яхши сўзли киши билан учрашув юз беришига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушдаги булбул хушовоз хотин бўлади. Тушида булбул сотиб олганини кўрса, хушовоз канизак сотиб олишига далилдир. Тушида қўлидаги булбул учиб кетганини кўрса, хотинига талоқ беришига далилдир. Агар қўлида булбулни ўлиб қолганини кўрса, фарзанди ёки ғуломининг ўлишига далил бўлади.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушдаги булбул фарзанд, ширин сўз ва ёқимли овоз бўлади. Агар кўпгина булбулларга эга бўлганини кўрса, уларнинг микдорига мувофиқ ғуломлар сотиб олишини билдиради. Агар булбулларни сўйиб, гўштидан еганини кўрса, ғуломи мерос топишига далилдир.
Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги булбул беш нарсани билдиради: хотинни; фарзандни; қозини; ҳакимни ва хизматкорни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бог курса нима булади

БОҒ КЎРИШ (БОҒ ДИДАН) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги боғ хотин бўлади. Боққа сув бераётганини кўрса, хотини билан яқинлик қилади. Боққа сув бераётганини, бироқ нам бўлмаётганини кўрса, хотини унинг яқинлик қилишини хоҳлаётган бўлади. Боққа...

Тушда заифлик, ожизлик курса нима булади

ЗАИФЛИК (ЗАИФИЙ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида бошининг заиф бўлиб қолганини кўрса, иззат ва обрўсида нуқсон юз беришига далилдир. Агар кўзи заиф бўлиб қолганини кўрса, иззати кам бўлишига далилдир. Агар оғзининг заиф бўлиб қолганини...

Тушда курпа-тушак курса нима булади

КЎРПА-ТЎШАК, ЎРИН (БИСТАР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ўрин хотин бўлади, ўриннинг яхшиёмонлиги хотиннинг яхши-ёмонлигига тааллуқлидир. Агар тушида ўрнини алмаштирса, ёки бир ўриндан иккинчи ўринга ўтса, хотин олишига ва биринчи хотинини...

Тушда марварид курса нима булади

МАРВАРИД (МАРВОРИД) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги марварид ғулом ёки канизакнинг фарзанди бўлади. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги марварид чиройли канизак ёки гўзал хотин бўлади. Бошқаларнинг айтишича, тушдаги йирик марварид илму...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...



Фикр қўшиш

Наверх