Тушда товук тухуми курса нима булади

ТОВУҚ ТУХУМИ (ХОЯН МУРҒ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги товуқ тухуми канизакни билдиради. Агар тушида бир киши ўз олдида бир товуқнинг тухум қўйганини кўрса, ўша кишининг хотин олиши ва хотин билан узоқ муддат яшашини билдиради. Агар тушида пиширилган товуқ тухумини тановул қилаётганини кўрса, қийинчилик билан мол топишига далилдир. Агар тушида товуқ тухумини чала пиширилганини тановул қилаётганини кўрса, ҳаром мол ейиши ва ранжу ғам кўришига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтадики, агар тушида тухум қилаётганини кўрса, кўп хотин олиши ва жимўга ҳарис бўлишига далилдир.

Агар тушида товуқларга ўхшаб, тухум босаётганини кўрса, аёллар билан ўтириши ва улардан фойда топишига далилдир. Агар тушида товук, остига тухум қўйганини ва товуқ тухумни остидан чиқариб ташлаганини кўрса, унинг тўхтаб қолган иши юришиб кетишига далилдир. Баъзиларнинг айтишича, унинг оиласида мўъмин фарзанд туғилади. Агар тушида кўпгина тухумга эга эканлигини кўрса, оиласида кўп фарзандлар туғилишига далилдир. Ўрдак тухуми камбағал ва бечора фарзандни билдиради. Чумчуқ тухуми эса шоду хуррамликка далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда жимо, кушилиш, ковушиш, жинсий алока курса нима булади

ЖИМЎ (жинсий алоқа) ҚИЛМОҚ Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги жимў (жинсий алоқа) ҳожатларни юзага чиқишидир, хусусан ўзидан маний (уруғ) ажраб чиққанини кўрса....

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...



Фикрлар 1

Гулноза
Якин инсонни Тухим ташлаб кетса????
14 марта 2022 10:11

Фикр қўшиш

Наверх