Қизлик пардаси гимен ҳақида асосий маълумотлар

Қизлик пардаси гимен ҳақида асосий маълумотлар

Гимен, яъни иффат пардаси қин даҳлизи ва унинг бўшлиғи орасида, тахминан, 1,5-3 см ичкариликда жойлашган шиллиқ қават бурмаларидан иборат бўлади.

Бокира қизларда қин тешиги ташқаридан кирилган томондан нозик бириктирувчи тўқимали номус пардаси билан қопланган бўлади. Иффат пардаси ҳомиладорликнинг бешинчи ойидан бошлаб она қорнида шаклланади. Бу шиллиқ қават бурмалари қинга кириш ҳудудини 0,5 смдан — 2 смгача бўлган қалинликда қоплаган.

Ҳайз қони чиқиб туриши учун бокиралик пардасининг бир ёки бир неча жойида меъёрий тешиклари мавжуд бўлади.Қизлик пардасининг энг кўп учрайдиган тури — марказида бир халқасимон тешиги мавжуд хилидир.
Қизлик пардасининг турлари
Анатомик тузилиши бўйича қизлик пардасининг қуйидагича турлари тафовут қилинади:
  • Халқасимон бир тешикли;
  • Ярим ой шаклли;
  • Найсимон тусли;
  • Қўш паллали;
  • Оролчасимон, яъни турли жойларида ўсимта қолдиқли иффат белгиси;
  • Спиралсимон тусли;
  • Панжара шаклли, яъни кўп тешикли қизлик пардаси;
  • Лабсимон тусли, яъни қўш тешикли гимен;
  • Тилимсимон шаклли;
  • Тешиклари илғаб бўлмайдиган шаклли.
Қизлик пардасини бўшанг ёхуд қаттиқлиги, яъни консистенсиясига қараб тўрт турга ажратиш мумкин:

  • толасимон;
  • бўшашган, майинроқ;
  • эластик-чўзилувчан;
  • гўштдор.
Қандай ҳолларда илк қовушишда оғриқ ва қон чиқиши кузатилмаслиги мумкин?
Камдан-кам вазиятларда дастлабки қовушишда оғриқ ва қон чиқиш ҳоллари учрамаслиги ҳам меъёрий ҳолат ҳисобланади. Бу аломатлар қуйидаги ҳолларда рўй бермаслиги ҳам мумкин:
  • Қизлик пардаси туғма бўлмаслиги ёхуд болаликда ўзи билмаган ҳолда нохос бузилган бўлиши мумкин.
  • Қизлик пардаси ўта чўзилувчан бўлса, жинсий алоқага монелик қилмай, закар бошига либосдек кийилган ҳолда анча вақтгача йиртилмаслиги мумкин.
  • Иффат пардаси қон томирлар ва асаб толалари билан ўта сийрак таъминланса ёки улардан бутунлай ҳоли бўлса қон чиқиши ва оғриқ рўй бермаслиги ҳам мумкин.
  • Тажрибасиз куёв дастлабки қовушишдан сўнг келинчакни чўккалатиб ўтқазиб қўйишни унутса, оз миқдорда чиққан қоннинг барчаси ичкарига кетиб қолиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу эса асоссиз тушунмовчиликларга сабаб бўлади.
  • Агар келинчак ўта жуссадор, кенг фаржли ва аксинча эркак олати узун энсиз бўлса ҳам закар парда ўртасидаги халқасимон тешикдан шикаст етказмай ўтиш эҳтимоли ҳам мавжуд.
  • Чуқур жойлашган, қўштавақали, енгил чўзилувчан, этдорроқ қизлик пардаси жинсий алоқада йиртилмай, туғруқ давригача шикастсиз етиб бориши ҳам ҳаётда гоҳо учраб туради.
Юқоридаги мақола орқали қизлик пардаси ҳақида озмунча тушунчага эга бўлдингиз деб ўйлаймиз.
Энди сарлавҳа орқали кўтарган қизлик пардаси бокиралик мезоними бўла оладими, деган саволимизга аниқлик киритиш мақсадида эксперт андролог Зарифжон Муродовга юзландик:
Қизлик пардаси тўлақонли равишда бокиралик мезони бўла олмайди. Қизлик пардаси туғма бўлмаслиги, ёш қизларнинг жисний аъзолар гигиенасидан уқувсизлиги оқибати, парда қон томирлар ва асаб толалари билан ўта сийрак таъминланганлиги, тажрибасиз куёвнинг бу борада уқувсизлиги ва мақолада таъкидланган, умуман, бошқа кўплаб сабаблар туфайли қизлик пардаси бокиралик мезони дейишимиз нотоғри бўлади. Бокираликка мезон сифатида аслида қизлик пардадан ташқари, аёлнинг ибо-ҳаёси, ор-номусини ҳисобга олишимиз керак.



Ўҳшаш маълумотлар

Чимилдиқ. Биринчи жинсий алоқа. Ёш жуфтликлар учун зарур тавсиялар

Ҳар бир эркак ва аёлнинг ҳаётида юз берадиган биринчи жинсий алоқа айнан чимилдиқ ичида бўлишини маданиятимиз, урф-одатимиз тақазо этади. Умуман олганда чимилдиққа кириш бахтига мушарраф бўлганлар бор, бўлмаганлар ҳам бор. Ҳар қандай ҳолатда ҳам илк...

Айрим ёш келин-куёвларнинг қовуша олмаслик сабаблари

Учинчи минг йилликнинг дастлабки асри — ахборот асри сифатида эътироф этилаётир. Дарҳақиқат, жаҳон афкор оммаси тобора ахборотлар гирдобига тушиб қолмоқда. Кўплаб шов-шувлар, илмий манбалар билан қоришиб кетиб, фисқу фужур тарзидаги тафаккурни...

Инсон ҳақида 100 та қисқа ва қизиқарли фактлар

1. Тананинг қон билан таъминланмаган ягона қисми - бу кўзнинг шох пардаси. У кислородни бевосита ҳаводан олади....

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...



Фикрлар 1

Gul
Men gimenoplastika qildirmoqchiman
1 марта 2024 21:03

Фикр қўшиш

Наверх