Эркаклар саломатлиги учун фойдали маҳсулотлар

Эркаклар саломатлиги учун фойдали маҳсулотлар

Эркаклар саломатлиги учун фойдали бўлган маҳсулотлар билан танишинг.
Помидор

Таркибида ликопин моддаси борлиги сабаб у эркакларда ошқозон ва простата безида саратон юзага келишининг олдини олади. Юрак хасталикларида фойдали. Шунинг учун жуфтингизга томат шарбатидан ичириб туринг.
Гўшт

Эркаклар гўштли таомларни хуш кўришади. Бу маҳсулот таркибидаги оқсиллар, темир моддаси ва микроэлементларга бойлиги сабаб, мушакларни мустаҳкамлайди. Фақат бир шарти, аёллар ёғсиз гўштлардан таомлар тайёрлашга одатланишлари керак.
Балиқ гўшти

Айниқса, ёғлиси! Таркибида Омега-3 кистоласи фаолияти жуда зарур! Иммунитетни кўтариб, қон айланишинияхшилайди. Эркакларда саратон хасталиги кузатилиши даражасини пасайтиради.
Кўкатлар
Айниқса, эркак 40 ёшдан ошгандан сўнг кўкатлар таомларга доимий ҳамрох бўлиши керак. Селдерей кўкати эркак организмини ёшартириб, қон босимини меъёрда ушлайди, иммунитетини оширади.
Брокколи

Асаб тизими ва юрак фаолияти учун фойдали. Простата бези саратони, ошқозон хасталикларининг олдини олади.
Сули ёрмаси

Марганец, В1 витамини, клетчатка, фосфор, магний ва оқсилга бой маҳсулот эркакларга тетиклик бахш этибгина қолмай, қондаги ёғлилик даражасини пасайтириб, иммунитетни оширади. Нонуштага оила аъзоларингиз учун сули ёрмасидан бўтқа тайёрлашни унутманг.
Занжабил

Эркаклар организми учун жуда муҳим маҳсулот. Энергия бахш этади, қувватни оширади. Кучли жинс вакиллари жисмоний ва руҳий чарчоқ ҳис қилишганида занжабилли чой ичиш тавсия этилади.
Сут маҳсулотлари

Масалан, творог ва пишлоқ мунтазам тановул қилишнинг фойдасижисмоний машқлар бажариш билан тенг экан.



Ўҳшаш маълумотлар

Овқат аллергияси сабаблари ва даволаш сирлари

Озиқ-овқат аллергияси – организмнинг баъзи маҳсулотлар таркибига кирувчи компонентларга иммун реакцияси. Одатда болалар, хусусан эмизикли гўдаклар бу хасталикдан азият чекади. Катталарда овқат аллергияси камроқ учрайди. Аллергиянинг хатарли томони...

Анор саратонга давоми?

Анор таркибида антиоксидант таъсир кўрсатиши мумкин бўлган турли хил кимёвий моддалар мавжуд....

Шакар ва сут ҳақиқатан ҳам спортдаги муваффақиятингиз ва соғлиғингизни ўлдирадими?

Биз ушбу маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқотларни тушунамиз....

Қандай қилиб бепул тиббий кўрикдан ўтиш керак ва нима учун ҳамма буни қилиши керак

Биз қандай қилиб саратон касаллиги учун тестдан ўтишни ва бунга ўз маблағимизни сарфламасликни - Соғлиқни сақлаш миллий лойиҳаси билан биргаликда аниқлаймиз....

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...



Фикр қўшиш

Наверх