Тушда заифлик, ожизлик курса нима булади

ЗАИФЛИК (ЗАИФИЙ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида бошининг заиф бўлиб қолганини кўрса, иззат ва обрўсида нуқсон юз беришига далилдир. Агар кўзи заиф бўлиб қолганини кўрса, иззати кам бўлишига далилдир. Агар оғзининг заиф бўлиб қолганини кўрса, ризқи тор бўлишига далилдир.


Агар бўйни заиф бўлиб қолганини кўрса, одамларнинг омонати унинг бўйнида бўлишига далилдир. Агар елкасини заиф бўлиб қолганини кўрса, омонатни жойига қўймаслигига далилдир. Агар қўли заиф бўлиб қолганини кўрса, хотини касал бўлишига далилдир. Агар билаги заиф бўлиб қолганини кўрса, онаси ёки фарзанди бемор бўлишига далилдир. Агар бозуси заиф бўлганини кўрса, тадбири ва фикри маҳол бўлишига далилдир. Агар кўкраги заиф бўлганини кўрса, бу ҳам юқоридаги таъбирга эга.

Агар бармоқлари заиф бўлганини кўрса, қизи бемор бўлишига далилдир. Агар қорни заиф бўлганини кўрса, уни қўллаб-қувватловчи заиф бўлишига далилдир. Агар думбаси заиф бўлганини кўрса, қариндошларидан бўлган бир улуғ кишининг ҳоли ёмон бўлишига далилдир. Агар сони заиф бўлганини кўрса, қариндошларидан бир кишининг бемор бўлишига далилдир. Агар тиззаси заиф бўлганини кўрса, моли нуқсон топишига далилдир.
Агар тани заиф бўлганини кўрса, ғамгин бўлишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда буйин курса нима булади

БЎЙИН (ГАРДАН) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги бўйин омонат ҳамда дин жойидир. Агар тушида бўйни йўғон бўлиб қолганини кўрса, омонатни жойига қўйиш, диннинг созлиги ва диёнатни сақлаш қувватини билдиради. Тушида бўйни калта ва заиф эканини...

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх