Тушда суз, сузламок курса нима булади

СЎЗ (СУХАН) Ибн Сириннинг айтишича, тушда сўз айтиш ёки сўз эшитиш, қайси тилда эканига қараб, таъбири ҳар хил бўлади. Агар араб тилида бирор нарса айтса ёки эшица, улуғлар билан суҳбат қуришига, улардан иззат ва эътибор кўришига ҳамда Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳадисларидан эшитишига далилдир. Агар форс тилида сўзласа, ёки эшица улуғлар билан суҳбат қуриши ва улардан яхшиликлар кўришига далилдир. Агар яҳудийлар тилида сўз айтганини ёки эшитганини кўрса, мерос топишига далилдир.


Агар юнон тилида сўзлаётгани ёки эшитаётганини кўрса, илму ҳикмат билан машғул бўлишига далилдир. Ҳеч қачон эшитмаган бир тилда сўз айтаётгани ёки эшитаётганини ва нима деб, нима эшитганини ўзи билмаса, бирор ишда ҳайронликда қолишига, бу ҳолатдан қандай қилиб қутилишни билмаслигига далилдир.

Кирмонийнинг айтишича, ҳамма тилда сўз айтиб, сўз эшитаётганини кўрса, барча ишга киришиши ва бу ишлардан унга фойда етишига далилдир.
Жобирнинг айтишича, барча тилда сўзлаш ва эшитишни кўрмоқнинг таъбири шуки, агар бу сўз яхши бўлса, яхшилик, ёмон бўлса бунинг акси бўлишига далилдир. Агар аъзоларидан бири сўз айтаётганини кўрса, ўзини кўрган бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: Ул куни тиллари, қўллари ва оёқлари қилган ишларидан гувоҳлик берурлар (Нур сураси, 24-оят).



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Афридун

Уч ҳисса қудратли; жасур, довюрак, енгилмас...

Афғонбой

ўтиниб, ёлвориб, фиғонлар қилиб топилган бола ёки афғонлик, афғон бола...

Адашхол

Адаштирилган, холли бола...

Абдурафиқ

Дўст, ўртоқнинг қули...

Абдолниёз

Авлиёлар, валилар совғаси, туҳфаси...



Фикр қўшиш

Наверх