Тушда салом килиш курса нима булади

САЛОМ ҚИЛИШ (САЛОМ КАРДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар бир дўсти унга салом қилганини кўрса, ўша дўст бундан хурсандчилик кўришига далилдир. Агар душмани унга салом қилганини кўрса, ўша душман унинг дўстига айланишига далилдир. Агар нотаниш бир киши салом қилганини ва уни аввал кўрмаган бўлса, мусофир бир одам у билан дўстлашишига далилдир. Агар бир кексанинг салом қилганини ва уни аввал кўрмагани тушига кирса, Худойи таъолонинг азобидан омон бўлишига далилдир. Агар таниш бир кексанинг салом қилганини кўрса, чиройли бир хотин олишига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, агар дўсти унга салом қилганини ва саломига жавоб бермаганини кўрса, ораларида жудолик юз беришига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, агар ёш аёл унга салом берганини кўрса, дунё бахтини топишига далилдир. Агар намозда эканини ва чап томонга салом берганини кўрса, ишлари ёмон бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги салом тўрт нарсани билдиради: омонликни; шодликни; бахтни ва молни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда намоз курса

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда жимо, кушилиш, ковушиш, жинсий алока курса нима булади

ЖИМЎ (жинсий алоқа) ҚИЛМОҚ Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги жимў (жинсий алоқа) ҳожатларни юзага чиқишидир, хусусан ўзидан маний (уруғ) ажраб чиққанини кўрса....

Тушда намоз курса нима булади

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...



Фикрлар 1

Gulzada
Men tushumga tushunmadm
2 апреля 2025 20:25

Фикр қўшиш

Наверх