Тушда салла курса нима булади

САЛЛА (ДАСТОРИ САР) — Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги салла диндир. Тушидаги салла оқ ёки яшил бўлса, зиғирдан ёки пахтадан бўлса, диннинг созлигига далилдир. Тушида оқ ва покиза салласи борлигини кўрса, дин ва дунёсининг созлигига далилдир. Тушдаги ипак салла бу дунёдаги аҳволнинг созлигига далилдир. Тушида ўз салласи билан бошқа салла улашиб кетганини кўрса, улуғлиги ва обрўйи янада ошишига далилдир. Тушида салласи тушиб кетганини ёки йўқолганини кўрса, динига нуқсон етиши ва ҳурматининг камайишига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтадики, тушида салласини ўғирлаб кетганини кўрса, иззат ва обрўйининг нуқсон топишини билдиради.
Агар ўралган ва озада салласи борлигини кўрса, дунё ва дин ахдлари билан келишувда яшашини билдиради. Тушида зийнат берилган саллани кўрса, сафарда халк, орасида машҳур бўлишини билдиради. Тушида салласи ва либослари яшил рангда эканини кўрса, дунёдан шах,ид бўлиб кетишини билдиради.
Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, саллани қанчалик катта кўрса, обрў-эътибори шунчалик баланд бўлишига далилдир.

Тушида салласини кир ва кичик эканини кўрса, иззат ва обрўйига нуқсон етишини билдиради. Тушида саллани қизил рангдалигини кўрса, бировга ситам қилишини билдиради, салла сариқ бўлса, касалликка, кўк бўлса, мусибатга, қора бўлса, зиён ва зарарга далилдир, бундан хатиб ва қози мустасно. Бошида ипак салла борлигини кўрса, инсофли ва адолатли бўлиши, эл уни азизу мукаррам тутишига далилдир. Агар ўралган узун саллани тушида кўрса, сафардан тез қайтишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги салла етти нарсага далилдир: динга;риёсатга; амалга; рақбарликка; мартабага; қувватга; сафарга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда зигир курса нима булади

ЗИҒИР (КАТТОН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги зиғир кўрилган микдордаги ҳалол мол бўлади, бироқ фойдаси пахтадан камроқ бўлади. Зиғир толасидан тўқилган либос муборакдир. Агар зиғир уруғидан еганини кўрса, мол топишига далилдир. Жаъфар Содиқ...

Тушда курпа-тушак курса нима булади

КЎРПА-ТЎШАК, ЎРИН (БИСТАР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ўрин хотин бўлади, ўриннинг яхшиёмонлиги хотиннинг яхши-ёмонлигига тааллуқлидир. Агар тушида ўрнини алмаштирса, ёки бир ўриндан иккинчи ўринга ўтса, хотин олишига ва биринчи хотинини...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх