Тушда кон топмок курса нима булади

КОН ТОПМОҚ (ЁФТАНИ КОНҲО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида кон кавлаганини ва тилла кони топганини кўрса, ўз қадрига мувофиқ улуғлик топишига далилдир.

Агар туш кўрувчи солиҳ, порсо ва аҳли дин бўлса, Ҳақ таъоло унга илму ҳикмат ато қилади. Агар тушида кумуш конини топса, чиройли ва бадавлат бўлган, улуғлар хонадонига мансуб аёлга уйланишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича муборак фарзанд туғилади. Агар мис ёки бронза конини топса, бадфеъл ва бераҳм раҳбар билан суҳбат қуришига далилдир.


Агар қалай конини топган бўлса, чиройли аёлга уйланишига далилдир. Агар темир конини топганини кўрса, кучли раҳбар билан суҳбат қуриши ва ундан мол топишига далилдир. Агар биллур конини топса, подшохдан ёки хотиндан фойда топишига далилдир. Агар забаржад ва зумрад конини топса, мол ва обрў соҳиби бўлишига далилдир. Агар ёқут конини топса, иззати ва моли зиёда бўлишига далилдир. Агар феруза конини топса, душман устидан ғалаба қазонишига далилдир. Агар ақиқ конини топса, подшохдан фойда топишига, лаъл конини топса, иззат ва обрўйи ошишига далилдир. Агар новшадил конини топса, ғамгин бўлишига, туз конини топса, бир улуғ одамдан фойда топишига далилдир. Агар сурма конини топса, ғаму андуҳга далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда лаъй, ёкут курса нима булади

ЛАъЛ (ЛАъЛ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ёқут чиройли ва бадавлат аёлдир. Тушида ёқут топганини ёки биров унга берганини ёхуд сотиб олганини кўрса, айтилган сифатдаги хотин олиши ёки ақлли ва покиза канизак сотиб олишига далилдир. Агар...

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда кумуш, кумуш танга курса нима булади

КУМУШ (НУҚРА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, кўп одамлар тушида кумуш кўрадилар, ўнгида ҳам кумуш топадилар, кўпинча заҳматга тушадилар. Тушда кумуш кўриш тўғри хабарга далил бўлади. Синган кумуш ёлғон хабарга далилдир. Агар чўнтагида кумуш...

Тушда марварид курса нима булади

МАРВАРИД (МАРВОРИД) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги марварид ғулом ёки канизакнинг фарзанди бўлади. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги марварид чиройли канизак ёки гўзал хотин бўлади. Бошқаларнинг айтишича, тушдаги йирик марварид илму...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...



Фикр қўшиш

Наверх