Тушда ипак курса нима булади

ИПАК (ҚАЗЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ипак ва хом ипак оқ бўлса, бу жаҳон неъматига далилдир. Агар сариқ бўлса, беморликка далилдир. Тушда хом ипакдан кўра пишган ипак яхширокдир. Агар тушида пишган ипак ёки хом ипакнинг куйганини ёки йўқолганини кўрса, зиён етишига далилдир.


Агар тушида пишган ёки хом ипаги борлигини, ранги оқ эканини ва улар ўзиники эканини кўрса, хайру манфаат ётишига далилдир. Агар ранги яшил бўлса, таъбири яхшироқ бўлади. Агар қизил бўлса, эркакларга ёмон бўлади. Агар қора ёки кўк бўлса, ғаму андуҳга далил бўлади. Агар ҳар хил рангдаги ипаклари борлигини кўрса, ҳар хил рангли матоларга эга бўлишига далилдир.

Ипак динда эркакларга ёмон, аёлларга яхши бўлади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда мева курса нима булади

МEВА (МEВА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги мева нордон ва ширин бўлса, хайру баракатга далилдир. Агар хом ва аччиқ бўлса, беҳуда ва совуқ сўзларга далил бўлади. Тушдаги қора узум, охўри ва зайтун ғаму андуҳга далилдир. Тушида дарахтдан мева...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх