Тушда дори, дори ичмок курса нима булади

ДОРИ (ДОРУ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, ҳар ким тушида ўз касаллиги учун дори ичганини ва у дори касаллигига мос келганини кўрса, динини яхши бўлишига интилишини билдиради. Тушида дори ичганини ва мос келмаганини кўрса, дин созлиги ундан йўқ бўлишига далилдир. Тушида ўз тандурустлиги учун дори ичганини кўрса, дорининг мослигига мувофиқ дунёсининг созлигини қидиришга далилдир. Тушида одамлар учун дори тайёрлаётганини кўрса, Худойи таъоло халқи учун эҳсон қилишига далилдир. Тушида тайёрлаган дорилари қуриётганини кўрса, ғаму андуҳдан халос бўлишини билдиради.


Кирмоний (р.а.) айтадики, тушида дори ичганини ва дори унинг ичини қаттиқ сурганини кўрса, унга зиён етишига далилдир, бунинг аксини кўрса, хайру манфаат топади. Тушида дори ичганини ва ақлу ҳуши ўзидан ғойиб бўлганини кўрса, ғаму андухдан озод бўлишини билдиради.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, ҳар қандай сариқ дори беморлик ва ранж бўлади, ичиш макруҳ ҳисобланган ҳар қандай дори беморлик бўлади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх