Ўқитувчи халқи жуда-ям содда, нима десанг ўшанга кўнаверади

Ўқитувчи халқи жуда-ям содда, нима десанг ўшанга кўнаверади

— Ўқитувчи халқи жуда-ям содда, нима десанг ўшанга кўнаверади. Ишонмасанг синаб кўрамиз, — дейишибди.

Бир куни ҳамма ўқитувчиларни йиғиб:
— Бугун соат 14:00да сизларни дорга осамиз. Келиш мажбурий! — дейишибди.

Айтилган вақтга етиб келган ўқитувчилар бирортаси ҳам индамасмиш.
— Ана кўрдингми, буларга барибир. Биттаси ҳам қарши чиқмайди. Нима десанг ҳам кўнаверади. Чопиққа ҳам, қурилишга ҳам, далага ҳам, кўча тозалашга ҳам йўқ демай кетаверади. Қара ҳеч бири индамаяпти, — деб туришса, битта ўқитувчи аста қўл кўтарибди...

— Ҳайрият! Ана бор экан-ку, ўз ҳуқуқини биладигани. Қани, марҳамат гапиринг! — дейишса, қўл кўтарган ўқитувчи:
— Бир нимани сўрасам бўладими? — дебди...
— Сўранг, эшитаман.
— Осиш учун арқонн  ўзларинг берасизларми ёки ўзимиз билан олиб келайликми? — диямиш..



Ўҳшаш маълумотлар

Бахтли эр-хотинларнинг 14 та муҳим одати

Лев Толстой барча бахтли оилалар бир хилда бахтли эканлигини таъкидлади. Ва биз бу шунчаки гўзал ибора деб ўйлашимиз мумкин, аммо кўплаб тадқиқотлар кучли жуфтликлар кўп йиллар давомида уйғунликда яшашга ва муносабатларни сақлаб қолишга имкон...

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...

Аёллар учун энг керакли 20 маслаҳат

Дунёда хунук аёлнинг ўзи йўқ, фақат гўзал бўлишни билмайдиганлар бор, деган экан бир файласув. Гўзаллик деганда кўпчилик чиройли пардоз ва кийимҒкечакни кўз олдига келтиради. Бу бироз нотўҒри тушунча, чунки гўзал бўлиш учун косметика ва чиройли...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...

Йўқотилган бойлик - Турон йўлбарси

Ўтган асрнинг иккинчи ярмида йўлбарсларни ҳимоя қилиш ишлари бошланган эди. Афсуски, жуда кеч....



Фикр қўшиш

Наверх