
Аёлим билан жинсий муносабатдан сўнг дарров ухлаб қоламан. Бу бирор дард аломати эмасми?
Жинсий яқинлик яъни эр-хотин духулидан сўнг бир пасда ухлаб қолиш айримлар учун меъёр ҳисобланса-да, гоҳо касаллик белгиси ҳам бўлиши мумкин. Меъёрий ҳолат ҳисобланадиган уйқучанликка қуйидагилар ҳам сабаб бўлади:
- Эркаклар жинсан фаол ҳисобланадиган туннинг биринчи ярми бугунги кунга келиб болалар томонидан забт этиб улгурилган. Зеро, Ибн Сино жинсий муносабатда йўқотиладиган қувват ўрни тўла қопланиши учун қовушиш туннинг биринчи ярмида бўлсагина тонггача яна тетиклашиб улгуриш мумкинлигини таъкидлаган. Замонамиз болалари эса телевизор, дарс, компьютер кабилар баҳонасида ота-оналар яқинлашуви имконини деярли йўққа чиқаришмоқда.
- “Тирикчилик қули” бўлган аксари эркаклар руҳий толиқишлар комида қолишган. Уззукун, тун ярмига қадар давом этадиган югур-югурлар эркак қувватининг асл кушандаси ҳисобланади. Қолаверса, айниқса, қовушиш режалаштирилган кунларда ота-боболар асло тарк этишмаган шифобахш кундузги уйқунинг аҳамияти деярли унут бўлиб улгурилди.
- Ишдаги зарарли таъсиротлар, озиқланишдаги қусурли жиҳатлар ҳам ўз салбий таъсиротини ўтказиши шубҳасиз.
Юқоридаги ҳолатларда уйқучанликни келтириб чиқараётган сабаблар аниқланиб ўз вақтида бартараф этилса бас, ҳаммаси рисоладагидек бўлади.
Гоҳо уйқучанлик “жинсий ожизлик” белгиси сифатида ҳам юзага чиқиши кузатилади. Аммо бу хил “жинсий ожизлик”да бошқа қатор аломатлар ҳам пайдо бўлади. Улар сирасига қуйидагилар киради:
Жинсий майл яъни хоҳиш пасайиб эркакнинг қовушишга бефарқроқ бўлиб қолиши кузатилади.
Духул пайтида эркак аъзосининг жунбушга келиши (таранглашуви) бирмунча сусаяди.
- Жинсий муносабат вақти ўта қисқа муддат давом этади (айримларда эса аксинча яқинлик пайти кескин узайиб эркакни толиқтирадиган нохуш даражага келиб қолади).
- Манийнинг отилиб чиқиш шиддаткорлиги сусаяди ва лаззат ҳисси олдингиларга нисбатан яхши сезилмайди.
- Жинсий алоқадан сўнг кескин уйқу тортади ва эркакнинг ўз аёлига қарагиси ҳам келмай қолади ва ўзини мажбурласа-да узоқ вақт такрорий қовушишга ярамайди.
Агар бу белгилар сезилса, тезда мутахассис шифокорга мурожаат этилиши мақсадга мувофиқ. Уйқучанлик жинсий муносабат пайтида қонга тушадиган биофаол моддалар – гормонларнинг асаб-руҳий тизимдаги таранглашувни йўқотиши билан ҳам боғлиқ бўлади.
Ўҳшаш маълумотлар
Жинсий алоқанинг қисқа бўлиш сабаблари ва даволаш усуллариҚисқа жинсий алоқа — 1,5-2 дақиқадан кам давом этадиган жинсий алоқа, бу аёлга ёки иккала шерикка ҳам жинсий қониқиш келтирмайди. Жинсий алоқанинг давомийлиги жинсий олатни вагина ичига қўйилган пайтдан эякуляция бошланишигача бўлган оралиқ вақт...
Айрим ёш келин-куёвларнинг қовуша олмаслик сабаблариУчинчи минг йилликнинг дастлабки асри — ахборот асри сифатида эътироф этилаётир. Дарҳақиқат, жаҳон афкор оммаси тобора ахборотлар гирдобига тушиб қолмоқда. Кўплаб шов-шувлар, илмий манбалар билан қоришиб кетиб, фисқу фужур тарзидаги тафаккурни...
Ота-оналарнинг 6 тури ва улар билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлиш керакАгар кимдир сизнинг ҳаётингизни бузса, сиз ўтиролмайсиз. Гарчи бу одамлар сизнинг ота-онангиз бўлса ҳам....
Нима учун болага фаол ота керак ва қандай қилиб ота бўлиш керакФақат оилани боқишнинг ўзи этарли эмас....
Ҳомиладорлик пайтида қон кетишиҲомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...