
Витамин Б9 – фоли кислотасининг фойдали жиҳатлари қадим замонлардан барчага маълум, аммо охирги йиллар ичида ушбу витаминнинг организм учун жуда катта аҳамиятга эга эканлиги бонг уриб айтилмоқда. Фоли кислотаси ҳомиладорлик вақтида ва ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга буюрилади. Бундан ташқари, ушбу витамин кўпгина юрак касалликларини даволашда ҳам қўлланилади.
Фоли кислотасининг ўзига хослиги
Фойдали витаминлар ва микроэлементларнинг организмдаги роли ҳақида барчамиз биламиз. Масалан организмда кальций, магний, темир ҳамда Б6, Б12, А, C, Д ва ПП витаминларининг қандай вазифа бажариши деярли барчага маълум. Аммо фаол моддаси фолат бўлган фоли кислота – витамин Б9 нинг организмдаги вазифаси нимадан иборат?
Фолатлар ҳужайра ядросидаги маълумот сақловчи ДНК синтезида иштирок этади. Б9 витамини махсус фермент синтезида ҳам иштирок этади, бу фермент ёмон сифатли ўсмалар ўсиш хавфини камайтиради.
Фоли кислота етишмовчилиги асосан 20-45 ёшдаги инсонларда, ҳомиладорлар ва эмизикли даврдаги аёлларда қайд этилади. Бундай ҳолат мегалобласт анемия (ДНК синтези бузилиши натижасида келиб чиқадиган онкологик касаллик), ҳомила ривожланишидаги нуқсонларга сабаб бўлади.
Витамин Б9 етишмовчилигининг ўзига хос белгилари ҳам мавжуд, масалан тана ҳароратининг кўтарилиши, яллиғланиш жараёнлари, овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар (ич кетиши, кўнгил айниши, анорекция), гиперпигментация кабилар.
Фоли кислотасини қабул қилиш қоидалари
МИА 1998-йилда фоли кислотасини қабул қилиш ҳақидаги йўриқномани ишлаб чиқди. Ушбу маълумотларга кўра доза қуйидагича:
Оптимал – 400 мкг суткасига;
Минимал – 200 мкг;
Ҳомиладорликда – 400 мкг;
Лактация вақтида – 600 мкг.
Эътибор беринг! Фоли кислотасини қабул қилиш қатъий равишда индивидуал белгиланади. Юқоридаги дозалар бу ўртача қилиб олинган миқдор ҳисобланади.
Фоли кислотаси ва ҳомиладорлик
Фоли кислота ДНК синтезида фаол қатнашади, ушбу витамин ҳужайралар синтезида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли ҳомиладорликни режалаштиришда ва ҳомиладорлик вақтида фоли кислотасини қабул қилиш тавсия этилади.
Ҳомиладорликни режалаштириш вақтида витамин Б9ни қабул қилишнинг аҳамиятли жиҳати шундаки – ҳомиладорликнинг илк ҳафталарида ҳомила нерв тизими ва бош мияси шакллана бошлайди. Бу вақтда ҳужайралар фаол бўлиниши учун фоли кислотаси керак бўлади. Бундан ташқари ушбу модда қон ҳосил бўлишида ҳам қатнашади яъни йўлдош шаклланишида ва унинг мустаҳкамлигини таъминлайди.
Ҳомиладор аёлда фоли кислотаси етишмовчилиги натижасида ҳомилада туғма нуқсонлар шаклланади:
Қуён лаб;
Гидросефалия;
Бўри танглай;
Нерв найининг нуқсони;
Боланинг руҳий ва ақлий ривожланишининг бузилиши.
Фоли кислотасининг қабул қилишдан бош тортиш муддатидан аввал туғруқ рўй бериши, йўлдошнинг кўчиши бола тушиши каби асоратларга олиб келади. Илмий изланишларга асосланган ҳолда ҳомиладорликнинг режалаштиришдан 2-3 ой аввал фоли кислотасини қабул қилишни бошлаш юқоридаги каби ҳолатлар рўй бермаслигини 75 % гача кафолатлайди.
Туғруқдан сўнг ҳам фоли кислотаси етишмовчилиги – туғруқдан кейинги депрессия, апатия, умумий ҳолсизлик каби ҳолатлар келтириб чиқаради. Бундан ташқари организмда витамин Б9 етишмовчилиги натижасида кўкрак сути сифати ҳам бузилади, сут ҳосил бўлиши камаяди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида фоли кислотаси қабул қилиш дозаси
Ҳомиладорликни режалаштириш ва ҳомиладорлик вақтида шифокорлар фоли кислотаси дозасини – суткасига 400-600 мкг деб белгилаб беради. Лактация вақтида эса чақалоқни ҳам таъминлаш учун фоли кислота миқдори 600 мкг деб белгиланади. Фоли кислотаси юқори дозаларда қуйидаги ҳолатларда буюрилади:
Қандли диабет ва эпилепсия ҳолатидаги аёллар;
Туғма касалликларга эга бўлган аёллар;
Доимо дори препаратлари қабул қилиб юрадиган аёллар;
Фоли кислота танқислиги билан фарзанд дунёга келтирган аёллар.
Агар аёл киши мутлақо соғлом бўлса Б9 витамини аёлга поливитамин кўринишида буюрилади. Агар фоли кислотасига эҳтиёж кўпроқ туғилса улар айнан Б9 витаминини ўзида сақловчи махсус препаратлардан фойдаланганлари маъқул. Фоли кислотаси овқатдан олдин ёки овқат билан биргаликда қабул қилинади.
Доза ошиши ва қарши кўрсатмалар
Ҳозирги кунда фоли кислотасининг кунлик дозаси деб, 5 мг буюриш “урф”га кирди. Аммо, бундай дозада витамин Б9 ни қабул қилиш мумкин эмас, чунки 5 мг суткалик доза бу даволовчи доза ҳисобланади, яъни юрак-қон айланиш тизими билан боғлиқ касалликлар ҳолатида буюриладиган миқдордир.
Ҳомиладор аёллар эса ушбу витаминни фақатгина профилактик дозаларда қабул қилишлари керак – яъни суткалик максимал доза 1 mg.dir. Фоли кислотаси дозаси ошиб кетса – анемия, қўзғалувчанлик ошиши, буйраклар дисфункцияси, ошқозон ичак тизимдаги муаммоларга сабаб бўлади.
Фоли кислотаси препаратлари қабул қилишга қарши кўрсатма препаратга бўлган юқори сезувчанлик ёки уни қабул қила олмасликдир. Фоли кислотасига сезувчанлик юқори бўлса, препаратни қабул қилгандан сўнг аёлда тошма, қичишиш, юз териси қизариши ва бронхоспазм келиб чиқиши мумкин. Бу каби ҳолатлар кузатиладиган бўлса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш зарур ва бу ҳақида шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Фоли кислотаси ва саратон касаллиги: расмий изланишлар
Кўпгина манбаларда кўрсатилишича, фоли кислотаси саратон касалликларини даволашда қўллаш мумкин. Аммо, бу ҳақида олимлар фикри иккига бўлинди: айрим олимлар айнан фоли кислота ёмон сифатли ўсма касалликларини келтириб чиқаради десалар, айрим олимлар эса фоли кислотаси ўсма касалликлари ўсишини тўхтатади деб таъкидлайдилар.
Фоли кислотасини қабул қилишда саратон касаллиги келиб чиқиш эҳтимолини баҳолаш
2013-йилдаги Тҳе Лнcет журналида келтирилган фоли кислотасининг саратон касалликлари ривожланишидаги хавфи ҳақидаги маълумот қуйидагича:
Изланиш муаллифи Оксфорд университети ходими Роберт Кларк шундай дейди:
“Изланишдан келиб чиқадиган хулоса шуки – фоли кислотасини 5 йил давомида табиий озуқалар орқали ёки махсус препаратлар кўринишида қабул қилиш саратон касалликлар келиб чиқиш эҳтимолини оширмайди”.
Изланишда 50 000 га яқин кўнгиллилар қатнашди. Улар 2 гуруҳга бўлиндилар: биринчи гуруҳга фоли кислотаси препаратлари берилди, иккинчи гуруҳга эса – плацебо таъсири яъни “ёлғон” фоли кислотаси қабул қилиш ҳолати ўтказилди. Фоли кислотаси қабул қилган гуруҳ иштирокчиларида 7,7 % (1904) саратон касаллиги келиб чиқиши, плацебо таъсиридаги иштирокчилар орасида эса 7,3 % (1809) фоиз инсон саратон касаллигига чалинди. Саратон касаллиги ривожланиши ҳатто юқори дозаларда фоли кислотасини қабул қилган инсонларда (суткасига 40 мг) ҳам кузатилмади.
Фоли кислотаси ва кўкрак бези саратони ривожланиш эҳтимоли
2014-йил январ ойида яна бир изланиш натижалари эълон қилинди. Олимлар фоли кислотаси қабул қиладиган аёлларда кўкрак бези саратони ривожланиш хавфини ўргандилар. Канадалик олимлар Михаил Ота шифохонаси ходими доктор Ен-Ин-Ким фоли кислотасининг айнан кўкрак бези саратонини ўстириб юбориш қобилияти бор эканлигини аниқлади. Аввалги олимлар фоли кислотасининг ўсма касалликлари ўсишини секинлаштириши ҳақидаги фикрлари нотўғри эканлиги исботланди, яъни каламушларда ўтказилган тажриба ўз исботини топди.
Фоли кислотаси ва простата бези саратони
2009-йил март ойида Жоурнал оф тҳе Натионал Cанcер Институте журналида фоли кислотаси ва простата бези саратони келиб чиқишидаги боғлиқ ҳақида мақола чоп этилди. Жанубий Калифорния Университети олимлари Жейн Фигейредо бошчилигида фоли кислотаси препаратларини қабул қилиш простата бези саратони хавфи икки баробар ошириб юборишини ўрганиб чиқдилар. 6 ярим йил давом этган 643 нафар кўнгиллилар иштирок этган изланишда ўртача ёши 57 ни ташкил этган эркаклар қатнашди. Барча эркаклар 2 гуруҳга бўлиндилар: 1 гуруҳ иштирокчилар суткасига 1 мг фоли кислота қабул қилдилар. 2 гуруҳ эса плацебо таъсири олиб борилди. Ушбу вақт ичида 34 нафар иштирокчида простата бези ўсма касаллиги ривожланди. Олимлар хулосасига кўра 1 гуруҳ иштирокчилари орасида 9,7 % эркакда ўсма келиб чиққан бўлса, 2 гуруҳ иштирокчиларида эса бу кўрсаткич 3,3 % ни ташкил этди.
Фоли кислотаси ва ҳиқилдоқ саратони
2006-йилда Католик унверситети томонидан ўтказилган илмий изланишга кўра фоли кислотаси ҳиқилдоқ лейкоплакияси касаллигида ўсма ўсиш хавфини камайтирар экан. Изланишда 43 нафар ҳиқилдоқ лейкоплакия касаллигига учраган беморлар иштирок этдилар.
Улар суткасига 5 мг дан 3-марта фоли кислота қабул қилдилар. Изланиш натижалари олим Жованни Алмадор томонидан эълон қилинди ва шифокорларни таажубга туширди: 31 нафар беморда лейкоплакия касаллиги регрессияга учради – 12 нафарда бутунлай соғайиш, 19 нафарида кичрайиш ҳолати қайд этилди. Ушбу натижага асосланган ҳолда фоли кислотасининг истеъмоли орқали бўйин ва бош соҳасида ривожланувчи ўсма касалликлар келиб чиқиш хавфини камайтиради деб айтиш мумкин.
Фоли кислотаси ва йўғон ичак онкологик касалликлари
Америка онкологик жамият олимлари авваллари витамин Б9 қабул қилиш йўғон ичак онкологик касалликлар ривожланиш эҳтимолини камайтиради деб ҳисоблар эдилар. Аммо, Тим Баерс томонидан ўтказилган сўнги изланиш натижасига кўра фоли кислотасини миқдоридан ортиқ қабул қилиш йўғон ичак полипоз касаллигига сабаб бўлар экан (полиплар саратон олди касалликлари ҳисобланади).