Отам ва Онамга

Агар юз йил умрим берса ул Эгам,
Юз йил сизга қуллик қилиб ўтсам кам.
Мингта жоним бўлса, фидо қилсам ҳам,
Қарздордирман яна минг бор, жон ОНАМ.


Онажоним, жоним онам, жон отам,
Етим жонга бунча алам, мунча ғам?!
Меҳрибоним йўқдир сиздек битта ҳам, 
Буткул бўшаб қолди сизсиз бу олам.

Оёғингиз қучиб бир бор ўпмадим,
Пойингизга бошим аста қўймадим,
Фарёд уриб излаб сизни топмадим,
Меҳрингизга асло-асло тўймадим.

Тинмай ўпиб, кўзга суртиб қўлингиз,
"Бўл", десангиз, бўлай эди қулингиз.
Сизсиз дунё зулмат бўлди мен учун,
Маҳшар қадар пойлар бўлдим йўлингиз.

Насиб этса Аллоҳ, жаннатларда ҳам
Хизматингиз қилсам қолмасди армон,
Сизни бахтли кўрсам паноҳим–отам,
Суянчиғим менинг жоним онажон!



Ўҳшаш маълумотлар

Онажон катта бўлиш қийин экан

Армонлар боряпти бағримни ўйиб Онажон кетдим-а дунёдан тўйиб. Дарду азоблардан юрагим куйиб, Сиздек меҳрибоним йўқдир онажон....

Узум асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Халқаро инвесторларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётган бир шароитда Узумнинг финтеч экотизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда – замонавий технологиялар, маҳаллий хусусиятларни чуқур англаш ва ўсиш стратегиясини уйғунлаштирган жадал...

Билл Гейтс: "Microsoft асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Билл Гейтснинг тўлиқ тарихи ва таржимаи ҳоли. Билл Гейтс муваффақиятининг сири ва у қандай қилиб дунёдаги энг машҳур одам бўлишга муваффақ бўлганини батафсил билиб олинг. Қизиқарли фактлар, китоблар ва фильмлар...

Стив Жобс - Apple асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Орзуларимга эришиш учун коллежни ташлаб кетдим. Стив Жобснинг таржимаи ҳоли бир ҳодисанинг ҳикоясидир. У ҳақиқатан ҳам дунёни ўзгартирмоқчи бўлган ақлдан озган одам эди ва тан олайлик, у буни қилди. Бугунги кунда Стив Джобс номи муваффақият,...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...



Фикр қўшиш

Наверх