Болангизни урманг асло онажонлар

Кальтагингиз  руҳиятин синдиради,
Болаларча шўхликларин тиндиради.
Асли бола айбингизни билдиради,
Болангизни урманг асло онажонлар.

Қизингизни маликам денг, мунчоғим денг,
Ўғлингизни паҳлавоним, тойчоғим денг.
Сен Раббимнинг марҳамати, оппоғим денг,
Болангизни урманг асло онажонлар!

Мурғаккина юракчасин шикастламанг,
Қиламанда буни уриб, одам, деманг.
Ўзингиздан совутиб сўнг пушмон еманг,
Болангизни урманг асло онажонлар!

Болажонлар яратганнинг мўжизаси,
Заҳрингиздан озорланар кўнгилчаси,
Ахир фарзанд жонингизнинг бир парчаси,
Болангизни урманг асло онажонлар!

Бағрингизга босиб ўпинг юзларидан,
Роҳат олинг ширин шакар сўзларидан.
Уриб-сўкиб ёш оқизманг кўзларидан,
Болангизни урманг асло онажонлар!



Ўҳшаш маълумотлар

Билл Гейтс: "Microsoft асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Билл Гейтснинг тўлиқ тарихи ва таржимаи ҳоли. Билл Гейтс муваффақиятининг сири ва у қандай қилиб дунёдаги энг машҳур одам бўлишга муваффақ бўлганини батафсил билиб олинг. Қизиқарли фактлар, китоблар ва фильмлар...

Ўғил кўриш – сирлари, календари ва ҳомила жинсини аниқлаш усуллари

Туғилажак фарзанднинг ўғил бўлишини истовчилар учун бир қатор эҳтимолий усуллар мавжуд. Бу усуллардан фойдаланиб ўғил кўриш даражаси 100 %га яқинлашади. Аммо, ўғил кўриш учун аниқ кафолатланган ҳеч қандай ҳолатлар йўқ ва бу инсон хоҳиш-истагига...

Биринчи никоҳ кечаси — Келин-куёвлар учун мутахассис маслаҳатлари

Никоҳ ва никоҳланиш ҳаётда ҳар бир ёш йигит ва қиз бошида бор бахтли онлардан. Бу дамларда келин ва куёв кўнгли ҳаяжонда қалби олам олам орзу-ҳавасларга тўла бўлиши табиий. Никоҳ бутун бир ҳаёт зарҳал сарлавҳасининг бошланиши. Шу сабабли бу кунларда...

Шакар ва сут ҳақиқатан ҳам спортдаги муваффақиятингиз ва соғлиғингизни ўлдирадими?

Биз ушбу маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқотларни тушунамиз....

Тушда шакар курса нима булади

ШАКАР (ШАКАР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги бир пора шакар ширин сўз ёки фарзанд, ака-ука ва дўстга ҳадя қилинган бўсадир. Агар шакар кўп бўлса, мол ва ҳалол ризққа далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх