Марсия Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовга

Бир хабар тарқалди, тун ярим эди.
Гўё ғам селига ботдим, йўқолдим.
Кимдир йўлбошчидан айрилдик деди.
Мен-чи азиз дўстдан айрилиб қолдим.

Кимнинг хаёлига кемишдир ахир,
Бирдан қулаб тушса буюк бир чинор.
Алам бўғзимизда аччиқ ва тахир,

Бу ғамни на чеки  чегараси бор.

Кетди ногоҳда айтмай биронта  сўз,
Ҳижрон оловида барчани ташлаб.
Ўзбек осмонида сўнди чўнг юлдуз,
Катта-ю кичиккнинг кўзини ёшлаб.

Биз --ноқис бандалар, ўйламай гоҳо,
Бошимиз силаган қўлни тишладик.
Юз йиллаб тескари айланди  дунё,
Ўзи эмас, ўзгалар  учун ишладик.

Биз--ожиз бандалар, англамай туриб,
Буровнинг забонин санадик афзал.
Шу юрт даҳоларин билиб ва кўриб,
Бегона зодларга ясадик ҳайкал.

Босқин тепамизда турар эди зил,
Уни таг-тубидан бузмоқ шарт эди.
Асрий вайронанинг ўрнида дадил,
Янгича мамлакат тузмоқ шарт эди.

Фоний бу дунёнинг баланд-пастига,
Теран назар ташлаб ўтди бу Инсон.
Миллат қадри дея яшаб аслида,
Халқининг дардига бўлолди дармон.

Бугун жудолик бор гар қалбимизда,
Лекин ғурур яшаб ҳавас қилгулик.
Абадиёт ўсди кўз олдимизда,
Шундоқ ёнимиздан ўтди Мангулик.



Ўҳшаш маълумотлар

Абдулла Орипов ҳаёти ва ижоди

Ўзбек шеъриятининг энг ёрқин намоёндаларидан бири, Ўзбекистон давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида мақоламизда батафсил танишинг....



Фикр қўшиш

Наверх