Тушда уйланиш курса нима булади

УЙЛАНИШ (ТАЗВИЖ) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Хотин олганини кўрса, шараф ва улуғлик топишига далил бўлади. Агар бўйдоқ бўлса, бадавлат хотин олади. Хотинини талоқ қилганини кўрса, шарафи ва улуғлиги зойил бўлишига белги бўлади. Тушида ўлган хотинга уйланса ва у билан яқинлик қилса, ўша хотиннинг молу мулкидан унга бирор нарса тегишига далил бўлади. Агар яқинлик қилмаса, хотиннинг молидан кам нарса тегади. Агар аёл киши ўлган эркакка текканини ва ўз уйида у билан қўшилганини кўрса, аёлнинг молига нуқсон етади ёки аҳволи ўзгаради. Агар уйланса, хотинни кўрмаса, номини ҳам билмаса, ажали яқинлашиб қолганига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтади: Эри бор аёл тушида бошқа эри борлигини кўрса, тўйни кўрмаса, бу унинг иззати ва моли кўпайишига далилдир. Эркак уйланса, келинни кўрмаса ва танимаса, унга ўлим хавфи борлигига далилдир. Баъзиларнинг айтишича, кимдир унинг қўлида ўлади. Касал эканлигини кўрса, нотаниш аёлга уйланса ё биров ўз хотини эрга текканини ва эрини ўз уйига олиб кетганини кўрса, эрга жуда кўп мол етишига далолат қилади. Агар нобакор бир хотинга уйланса, у билан яқинлик қилса, қийин ишлари унга осон бўлишига далилдир. Агар яқинлик қилмаса, айтиб ўтганимиздек, унга фойда камроқ бўлади.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтади: Агар биров бўйи етган қизга уйланганини кўрга ўша йили хотин олиши ёки канизак сотиб олишига ёки подшохдан яхшилик кўришига далил бўлади.

Қазрати Содиқ (а.с.)нинг айтишича, тушда хотин олиш тўрт нарсага белги бўлади: улуғликка; моли кўпайишига; хотиржамликка; шоду хуррамликка.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда от курса нима булади

ОТ (АСП) Дониёл (а.с.) айтадиларки, араб отини тушида кўрса, улуғлик, иззат ва шараф бўлади. Араб отига миниб юрганини кўрса, от унга тобе ва фармонбардор бўлса, отнинг созлиги ва қимматига қараб, иззат улуғлик ва давлат топади. Тушида отни ушлаб...

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...



Фикрлар 3

Зулайхо
Тушимда эрим 2 чи хотинга уйлланволибди ва мен уни билиб колдим нима болади

Тушимда эрим 2 чи хотинга уйлланволибди ва мен уни билиб колдим нима болади
7 апреля 2022 12:14

Tohir
Hech narsa bo'lmaydi
26 сентября 2023 07:05

Marjona ismi nimani bildiradi
Marjona ismi nimani bildiradi
10 ноября 2023 22:39

Фикр қўшиш

Наверх