Тушда томирлар курса нима булади

ТОМИРЛАР (РАГҲО) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги бадан томирлари аҳли оиласи ва қариндошларига далолат қилади. Тушида томирларидан бирига офат етганини кўрса, яқинларига ғам етишига далилдир.

Бадандаги ҳар бир томир муайян нарсага тааллуқли бўлади.

Пешона томири амалдорларга далолат қилади, қўл ва тирсак томирлари — болаларга, қорин томирлари — онасининг қариндошларига, орқа томирлари — отасининг қориндошларига, думғаза томирлари — оила аъзолари, хотини ва дўстларига, болдир томирлари — молу манфаатга далолат қилади.
Тушида кимдир унинг томирини очганини кўрса, қариндошларидан хунук сўз эшитишига далилдир. Баъзиларнинг айтишича, чиққан қоннинг миқдорига қараб, қариндошларидан бирининг молини совуради.

Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида елка томиридан қон олдирганини кўрса, ишлари юришмай қолишига далилдир. Агар тирсак томиридан қон олдирганини туш кўрса, юқоридаги таъбирга эгадир. Кимдир: Менинг томиримдан қон оқаётган эди, нима бўлади?, — деб сўраса, унга мол топишини айтиш керак.
Агар: Қўлимдан қон оқаётган эди, нима бўлади?, — деб сўраса, унга зиён етишига далилдир. Таъбирчи бу пайтда туш айтувчининг сўзига қараши керак, таъбирни унинг сўзига мувофиқ баён қилиш лозим. Томирини бўш ва кўк ҳолда кўрса, унга ғам етишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда пешона курса нима булади

ПEШОНА (ПEШОНИЙ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги пешона одам учун қадру эътибор бўлади, чунки у Аллоҳ учун сажда қиладиган жойдир. Баъзиларнинг айтишича, пешона ўз аҳли оиласидан бўлган фарзанд бўлиб, бадавлат бўлади. Агар пешонада бир нишона...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда кон олдирмок, кон бермок, кон олмок курса нима булади

ҚОН ОЛДИРМОҚ (РАГ КУШОДАН) ~ Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушда қон олдирганини кўрса, дўстидан бир сўз эшитиши ёки моли тарож бўлишига далилдир. Тушида томир очтирганини ва ундан қон келганини кўрса, султондан унга заҳмат етишини билдиради. Қон оз...



Фикр қўшиш

Наверх