Байрамга совға ( Хазил шер )

Байрамга совға ( Хазил шер )

Кеча дедим эримга,
Байрамга оз қолдия,
Қандай совға оласиз?
Ўйлаб ўйим толдия.

Қимматбаҳо кўйлакми,
Ёки тилла тақинчоқ.
Оласизми дадаси,
“Ёки марварид мунчоқ.

Эрим асаби таранг,
Кўзи тўлди ғазабга
Шунча совға олинг деб,
Қўйгандимда азобга.

Сиз хотинларнинг ками,
Тўлмайдия хотинжон.
Қиммат кўйлак оберсам,
Йўқ дейсан унга маржон.

Дедим: майли оберманг,
Сизга фақат иш керак.
Камим бор деб нолисам,
Кўзингиз олазарак.

Мен ҳам ахир аёлман,
Aтир,упа шайдоси.
Сиз каби кўнглим нозик,
Мен ширин сўз гадоси.

Эрим деди жилмайиб,
Совғани каттаси бор.
Йиғлаб эркалик қилиб,
Билвомоқчисан айёр!

Хурсанд бўлиб кеттимку
Эрим ёдида байрам.
Эътибор кутаманда,
Aёлман ахир мен ҳам.

Бир йилда бир бор келар,
Aёлларнинг байрами.
Шу сабабдан олдинроқ,
Сўрагандим совғамни

Биз аёллар совғанинг,
Каттасига лойиқмиз.
Уйим бола чақа деб,
Яшаймизда ҳаммамиз.

Эркаклар хушёр бўлинг,
Байрам яқин билсангиз.
Энг яхши совға олинг,
Чин кўнгилдан севсангиз.

Уйингиздаги аёл,
Фариштага ўхшайди.
Фақат байрам кунида,
Сиздан совға сўрайди.

Бахтга тўлдириб бағрин,
Даста гул олиб келинг.
Aёлингиз қалбини,
Шодликларга тўлдиринг

Саккизинчи март яқин,
Совғангизни тайёрланг
Хой эркаклар шу билан,
Севгингизни исботланг!



Ўҳшаш маълумотлар

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...

Агар сиз ернинг марказидан туннел қазсангиз нима бўлади?

Ҳар ким ўйлаб кўрган ва агар мен Ернинг марказидан туннел қазсам нима бўлади, мен қаерга бораман? Психиатрия шифохонасида жавоб кулгили, аммо тўғри эмас. Қаерга боришингизни ҳозир аниқ ҳисоблашингиз мумкин, бу қийин эмас... Ердаги ҳар бир нуқтанинг...

Янги йил учун арча безаш одати қандай пайдо бўлган?

Янги йил ва Рождествони уйда оқланган дарахциз тасаввур қилиш қийин. Янги йил байрамида уйларга арча қўйиш, безаш одати қачон пайдо бўлган ва бу ан’ана қандай ривожланган? Янги йил учун Рождество дарахти безаш анъанаси қаердан келганини аниқлашга...

Тушда марварид курса нима булади

МАРВАРИД (МАРВОРИД) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги марварид ғулом ёки канизакнинг фарзанди бўлади. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги марварид чиройли канизак ёки гўзал хотин бўлади. Бошқаларнинг айтишича, тушдаги йирик марварид илму...



Фикр қўшиш

Наверх