Тушда тирнок курса нима булади

ТИРНОҚ (НОХУН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги тирноқ саховатга ҳамда одамларга далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича қурол билан юрадиган кишиларга тирноқ қурол бўлади. Тушида қайчи билан тирноқ олганини кўрса, дини кучли бўлишига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушдаги тирноқлар куч ва қодирликка, дунё ва мол ҳосил қилишга далилдир. Тушида тирноғи синганини кўрса, бойлик топишига далил бўлади. Агар тирноғи тагидан ажраб тушганини кўрса, молидан бирози йўқ бўлишига далилдир. Тушида тирноғининг тушганини, қайта ўсганини ва тўлик, бўлганини кўрса, ишлари яхши бўлиши ва бойлиги сероб бўлишига далилдир. Тирноқлари қора ва кўк бўлиб қолганини кўрса, мусибатга далил бўлади. Тушида тирноқлари ҳаддан ташқари ўсиб кетганини ва синиш хавфи борлигини кўрса, таъбири ёмон бўлади. Агар тирноғи тагидан кесилганини ва бошқача бўлиб қолганини кўрса, ишларининг юришмай қолишига далилдир.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида тирноқларининг ўртача ҳолда эканини кўрса, дин ва дунёсининг яхши ҳолатда бўлишига далилдир. Тушида тирноғини тўғрилаётганини кўрса, кўп мол топишига далилдир. Тушдаги оёқ ва қўл тирноқларининг таъбири бир хил бўлади.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги тирноқ олти нарсани билдиради: куч ва қудратни; одамнинг қадрини; ботирликни; фарзандларни; манфаатни, жиянларни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...

Тушда улмок курса нима булади

ТУШДА ЎЛМОҚ (МУРДАНДАРХОБ) Тушида ўлиб қолганини, одамлар йиғлаётганини ёки уни боғлаб, кафанга олганларини, тобутга солиб, гўрга кўйганларини кўрса, буларнинг барчаси динда носозликнинг далилидир. Агар уни гўрда тирилтириб, ташқарига чиқараётган...

Тушда хурмо, хурмо меваси курса нима булади

ХУРМО Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги хурмо мол ва бойлик бўлади. Тушида хурмо еганини кўрса ва еювчи илм аҳлидан бўлса, илмининг зиёда бўлишига далилдир. Агар савдогар бўлса, моли зиёда бўлишига далилдир....

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикрлар 1

Наргиза
Улган Онасини караб туришини курса куришлик нимани аглатади
11 июня 2023 13:01

Фикр қўшиш

Наверх