ЛОЧИН (БОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, лочинни тутиб олса ёки кимдир унга берса ва лочин унга бўйсунувчи бўлса, яъни қўлига ўтирса, унинг улуғлиги, қадри, обрў-эътибори ошишига далилдир. Оқ лочин қўлига ўтирганини кўрса, подшоҳдан қадру эътибор топишига далилдир
Агар лочин қўлидан йиқилиб кетганини ё ўлганини кўрса, обрў-эътибордан ночорлик ва бечоралик ҳолига тушишига далилдир. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, оқ лочинни қўлга кирица, агар у подшоҳ одамларидан бўлса подшоҳдан ҳурмат ва эътибор топишига далилдир, агар оддий халқдан бўлса, кўп мол топишига далолат қилади. Агар биров унга лочин ҳадя қилса, соҳибжамол ва иззатли фарзанд туғилишига далилдир. Агар лочин томига қўнганини кўрса, у билан янги подшоҳ орасида суҳбат юз беришини ва ундан хайру манфаат топишига далилдир. Агар лочин қочиб кетса ва уйига бекиниб олса ёки бирор аёлнинг этаги остида пинҳон бўлса, ўша аёл чиройли бир ўғил бола туғишига далилдир.
Ўҳшаш маълумотлар
Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима буладиОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...
Тушда от курса нима буладиОТ (АСП) Дониёл (а.с.) айтадиларки, араб отини тушида кўрса, улуғлик, иззат ва шараф бўлади. Араб отига миниб юрганини кўрса, от унга тобе ва фармонбардор бўлса, отнинг созлиги ва қимматига қараб, иззат улуғлик ва давлат топади. Тушида отни ушлаб...
Тушда подшох курса нима буладиПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...
Тушда сигир ва бука курса нима буладиСИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....
Тушда хадя килмок курса нима буладиҲАДЯ (АТО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида кимдир унга бирор нарсани ҳадя қилганини кўрса, таъбирчи ундан берилган ҳадя қандай хил эканини, олтинми-кумушми ёки либосми, ҳадя қилувчи танишми ёки нотанишми, эркакми ёки аёлми, бу ҳакда сўраши,...