Тушда руза тутмок курса нима булади

РЎЗА ТУТМОҚ (РЎЗАДОШТАН) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушида рўза тутганини, тасбеҳ ва таҳлил айтиб, Қуръон ўқиётганини кўрса, гуноҳ ҳамда ҳаромдан тавба қилишини билдиради. Тушида рўза тутганини, бироқ одамларни ғийбат қилиб, беҳаё сўзларни айтаётганини кўрса, тоатни риё билан қилишига ва дин йўлида содиқ эмаслигига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтадики, тушида рўза ойи эканини кўрса, қимматчилик ва таомларнинг танқис бўлишига далилдир, бошқаларнинг айтишича, диннинг дурустлигини, ғамлардан озод бўлишини ҳамда қарзлардан қутилишини билдиради.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда рўза тутмоқ ўн нарсани билдиради: улуғликни; раёсатни; тандурустликни; мартабани; тавбани; зафарни; неъматни; Ҳажни, ғазавотни; ўғилни.

Тушида эсида йўқ рўзасини очиб юборганини кўрса, яхши киши ҳамда ҳалол ризққа далилдир. Тушида рўзасини қасддан очиб юборганини кўрса, сафарда офатларга учраши ёки касал бўлишига далилдир. Тушида икки ой рўза тутганини кўрса, гуноҳдан тавба қилишини билдиради. Тушида нафл (қўшимча) рўза тутганини кўрса, касалликдан омон бўлишига далилдир. Тушида бир йил пайдарпай рўза тутганини кўрса, Ҳаж қилишига далилдир. Тушида Ашур ойи рўзасини тутганини кўрса, ғаму андуҳдан қутилишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда АЗОН

(БОНГИ НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, мўъмин, солиҳ ва покдоман ҳар бир банда маълум ва таниш томондан азон овозини эшица ёки ўзи азон айтаётганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Одамлар орасида (юриб уларни) ҳажга чорлагин:...

Тушда либос курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда намоз курса

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...



Фикр қўшиш

Наверх