Тушда олим курса нима булади

ОЛИМ (ОЛИМ) Тушида олим ёки фақиҳ бўлганини кўрса, аслида эса илмсиз бўлса, одамларнинг тилига ёмон от билан тушишига далилдир. Агар оилада олим ёки фақиҳ бўлса, илми янада зиёда бўлишига далилдир. Агар тушида қози, ҳаким, хатиб, ўлган ёки тирик олим қўрқув ва ваҳима мавжуд бўлган бир мавзедан ўтганини кўрса, ўша мавзе одамлари қўрқув ва ваҳимадан омон бўлишлари ва уларнинг подшоҳи одил бўлишига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида одамларга илм ўргатаётганини кўрса, аслида ўзи илм ахдидан бўлмаса, ўша диёрдан қочиб кетишига далилдир. Агар аслида олим бўлса, иззат ва обрў топишига далилдир. Агар илм эвазига совға олганини кўрса, унга пора беришларига далилдир.
Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги олим тўрт нарсани билдиради: давлатни; қозини; ҳакимни ва хатибни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...

Тушда юлдузлар курса нима булади

ЮЛДУЗЛАР (СИТОРАГОН) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги юлдузлар улуғларни ва амирларни билдиради. Қуёш подшоҳга, ой вазирларга далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх