Тушда пари курса нима булади

ПАРИ Билгинки, таъбирчилар пари ҳақида мухоллиф фикр баён қиладилар. Баъзилари душман десалар, баъзилари бахт дейдилар, баъзилари эса қилиб турган ишида мурод ҳосил бўлишига далил бўлади дейдилар.

Абу Хуррайра (раз.а.) айтадики, Расулуллоҳ соллаллоҳуу алайҳи ва салламдан ривоят қилишларича, тушда парини кўрмоқ давлат ва улуғлик бўлади. Унга дўстлик қилмоқ ва у билан сўзлашмоқ шоду хуррамликка далилдир.

Муҳаммад ибн Сириннинг айтишича, тушида парини кўрса ва пари хушҳулқ шодмон ва чиройли бўлса, иззат ва давлатга далилдир, агар уни хунук ва ғамгин ҳолда кўрса, ғаму қайғуга далилдир. Агар парини ўлик ҳолда кўрса, ишларини ёмон бўлишини билдиради. Агар пари билан жанг қилаётганини кўрса, ишларида қийинчилик юз беришини билдиради.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушдаги мусулмон парилар, дўстларнинг дийдорини, бахт ва давлатни билдиради. Кофир париларини кўрмоқ душман дийдоридан бўйинтовлаш ҳамда андуҳга далилдир.

Дониёл (а.с.) айтадиларки, агар киши ўзини парилар орасида кўрса, сафарга боради ва бу сафар унинг учун муборак бўлади. Агар пари уни бўйнига ўтқазиб, олиб кетаётганини кўрса, иззат ва обрў ҳамда улуғликка далилдир. Агар пари уни гарданидан отиб юборганини кўрса, обрў-эътиборидан тушади. Парилар у билан мулойим сўзлашаётганини кўрса, ишлари яхши бўлишига далилдир. Агар парини чиройли либосда кўрса, аҳволи яхши бўлишини билдиради.

Агар парини кир либосда кўрса, аҳволи ёмон бўлишига далилдир. Агар пари унга олтин, кумуш ёки шунга ўхшаш нарсалардан берганини кўрса, давлату иқболи зиёда бўлишини билдиради.

Жобир ағрибий (р.а.) айтадики, агар парини бемор ёки ўлик ҳолда кўрса, аҳволи ёмон бўлишига далилдир. Агар парилар подшоҳи уни эъзоз қилаётганини кўрса, давлату иқбол топишига далилдир. Агар пари унга ўз жойини кўрсатса ва ўзини унга топширса ва гоҳида кўздан пинҳон бўлса, бирор аёлнинг унга макр ва хиёнат қилишига далил бўлади. Агар париларнинг уйига бориб қолса, уларни таниса ва бемалол кўраётган бўлса, мусофирликка .ушиши ва кўп шаҳарларни кўришини билдиради. Агар пари уни олиб кетаётганини кўрса, умид қилмаган жойдан муроди ҳосил бўлишига далил бўлади.
Жаъфар Сбдиқ (р.а.) айтадики, тушда парини кўрмоқ беш нарсани билдИради: бир азиз дўстни; бахту давлатни; муроди ҳосил бўладиган ишни; улуғлик ва эътиборни; ёлғон хабар ва ботил ишларни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда намоз курса

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда намоз курса нима булади

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх