Тушда пайпок курса нима булади

ПАЙПОҚ (ЖУРОБ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги пайпоқ хотинлардан бўладиган ходимани билдиради. Агар ипакдан ёки оддий ипдан тўқилган янги пайпоқ кийганини кўрса, унга асл ходима бўлиб, ундан фойдалар топишига далилдир. Агар жундан тўқилган, нақш солинган борлигини кўрса, чиройли канизак сотиб олиши ёки зебо бир хотин олишига далилдир. Агар сариқ пайпоғи борлигини кўрса, касалманд ходима олишига далилдир. Агар пайпоғи қизил эканини кўрса, ходимаси шўх ва бешарм эканини билдиради.


Агар пайпоғи қора бўлса, туш кўрувчи солиҳ одам бўлса, яхши бўлади, мўйсафид бўлса ёмон бўлади. Агар пайпоғининг эски ва ифлос эканини кўрса, ходимининг бир фасод ишда муттаҳам қилишларига далилдир. Агар пайпоғининг йўқолиб қолганини кўрса, ходимининг ўлишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, тушдаги пайпоқ, мол ва қидирган нарсани билдиради. Агар пайпоғининг ҳиди нохуш бўлса молидан закот бермаслигига ва унга нисбатан одамларнинг тили узун бўлишига далилдир. Агар пайпоғининг ҳиди хуш бўлса молининг закотини беришига далилдир.

Кирмоний (р.а.) айтадики, агар пайпоғи теридан бўлса қайси теридан бўлишига қаралади. Агар туянинг териси бўлса ходими улуғ ҳимматли ва асли улуғ бўлишига далилдир. Агар қўй терисидан бўлса ходими оддий халкдан бўлишига далилдир. Агар от терисидан бўлса ходими улуғлардан ёки сипоҳийлардан бўлишига далилдир. Агар хачир терисидан бўлса ходими дала одамларидан бўлишига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, агар оёғида пайпоқ борлигини кўрса, молини сақлашга далилдир. Агар оёғида оқ ва покиза пайпоқ борлигини кўрса, молининг закотини берганлигига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги кийилган пайпоқ закот молларини сақловчи кишидир. Агар пайпоғидан хуш ҳид келганини кўрса, ўлганида ҳам тиригида ҳам, унга сано айтишларига далилдир. Агар пайпоғидан нохуш ҳид келаётганини кўрса, уни маломат қилишлари ва нафрат ўқишларига далилдир. Агар пайпоғининг йўқолиб қолганини кўрса, молидан закот бермасликка, молининг эса йўқ бўлиб кетишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда курпа-тушак курса нима булади

КЎРПА-ТЎШАК, ЎРИН (БИСТАР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ўрин хотин бўлади, ўриннинг яхшиёмонлиги хотиннинг яхши-ёмонлигига тааллуқлидир. Агар тушида ўрнини алмаштирса, ёки бир ўриндан иккинчи ўринга ўтса, хотин олишига ва биринчи хотинини...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...



Фикр қўшиш

Наверх