Тушда арик суви курса нима булади

АРИҚ СУВИ (ЖУЙИ ОБ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ариқ суви борди-ю хуштаъм ва тоза бўлса ширин ҳаёт кечиришига далил бўлади. Агар номаълум бир ариқдан тоза сув ичаётганини кўрса, ичаётган одам сафарда ёки бир бегона ерда бўлса номаълум ишларга машғул бўлиши ва умрини шу ишларга сарфлаши ва арикдан ичган суви микдорига мувофиқ бу ишлардан фойда кўришига далилдир. Агар ариқ суви шўр, бемаза ва нохуш бўлса ҳаётнинг аччиқ бўлишини билдиради. Ҳар ким тушида равон оқаётган тоза сувли ариқни кўрса, ишлари равон бўлишига далилдир. Агар арикдаги сувни лойқа эканини кўрса, иши бетартиб ва нуқсонли бўлишига далилдир.


Ҳар қандай ердаги ариқ суви ўша ердаги ноҳияга далил бўлиб, ундаги ортиқча ва камлик шу ердаги вакилга далолат қилади. Агар бирорта сўрига ўтирганини кўрса ва ўша сўри остидан сув оқаётганини бўлса, давлат ва иқбол унга юз кўрсатиши ва икки дунёдаги аҳволи яхши бўлишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Албатта, Аллоҳ имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотларни остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга дохил қилур (Ҳаж сураси, 14-оят). Агар ариқдаги тоза сувга ўтирганини кўрса, ғамдан шодликка чиқишига далилдир, агар бемор бўлса шифо топишига, қарздор бўлса қарзидан қутулишига, сафарда бўлса тез қайтишига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушдаги ариқ муҳташам ва манфаатга бой кишини билдиради. Агар тушида ариқ сувидан олаётганини кўрса, олаётган сувининг миқдорига мувофиқ ўша муҳташам одамдан мол топишини билдиради. Кичкина ариқ ҳаёт ва рўзгўзарончиликдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда дарахтлар курса нима булади

ДАРАХТЛАР (ДАРАХТОН) Дониёл (а.с.) айтадилар: Тушдаги одамлар учун қадрли бўлган дарахт азизи ва улуғ киши бўлади. Қадрсиз дарахт эса пасткаш киши бўлади. Мевали дарахт бадавлат кишига далил, мевасиз эса фақир кишига далил. Боғда кўрилган дарахт боғ...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда сув курса нима булади

СУВ (ОБ) Ибн Сиррин (р.а.)нинг айтишича, агар сув устида, масалан, дарё, анҳор ва шунга ўхшашлар устида юриб кетаётганини кўрса, унинг иймони бақувват ва эътиқоди пок бўлишига далилдир. Агар тоза ва ширин сувдан тўйиб-тўйиб ичганини кўрса, умри узун...



Фикр қўшиш

Наверх