Ҳомиладорликнинг илк белгилари ва аломатлари
Врач конспекти. …
Ҳомиладорликнинг дастлабки аломатлари турлича бўлади. Ҳомиладорликни орзу қилиб яшаётган аёл бу аломатларни билиб ўзида тезроқ ҳис этишни истайди. Ахир ҳомиладорлик бу жуда ажойиб, илоҳий бир даврдир.
Ҳомиладорлик бир аёлда барча аломатлар билан кечса, бошқа аёл 9 ойни умуман ҳеч нарса сезмай ўтказиши мумкин.
Қуйида келтирилган аломатлар ҳомиладорликнинг дастлабки аломатларидир, лекин ба’зи ҳолларда бошқа ҳолат ёки касаллик мавжудлигидан далолат бериши ҳам мумкин.
Жуда оз миқдордаги қон ажралмалар
Аёл тухумдони уруғлангандан сўнг бачадонга жойлашишни бошлайди. Бу жараён имплантасия деб аталади. Айнан шу даврда (одатда 1-2 кун) қиндан оз миқдорда қон ажралмалари кузатилиши мумкин. Улар ҳайз давомидаги ажралмалардан ранги, давомийлиги ва миқдори билан тубдан фарқ қилади. Ранги очроқ, давомийлиги қисқароқ ва миқдори жуда оз бўлади.
Кўкрак шаклини ўзгариши ёки катталашиши
Ҳомиладорлик юзага келганда аёл организмида катта гормонал ўзгаришлар юзага келади. Бу ўзгаришлар кўкрак безларини ҳам иш фаолиятини ўзгартириб юборади. Шунда кўкракнинг катталашгани ёки унинг шакли ўзгарганини кузатишимиз мумкин. Лекин кўкракнинг катталашиши ҳомиладорликка қарши ичиладиган гормонал дори воситалари туфайли ҳам вужудга келиши мумкинлигини инобатга олишимиз даркор.
Чарчов
Бесабаб чарчов, тез ҳолдан тойиш ҳам ҳомиладорликнинг илк алолатларидандир. Ба’зилар йиғлоқи бўлиб қўлиши ҳам кўп учрайдиган ҳолат.
Ҳомиладорлик юзага келгани ҳақида билишнинг энг осон ва ишонувчан йўли — бу ҳомиладорлик тестини ўтказиш ёки гинеколог ҳузурида бўлишдир. Бунинг учун аёлда ҳайз кўриш куни кечикаётган бўлиши лозим.
Эрталабки токсикоз
Бунда эрталабдан аёлнинг кўнгли айнаши бошланади. Ба’зи овқатлар ёқимсиз туюлади ёки аксинча, иштаҳа очилиб кетади.
Ҳайз келмаслиги
Бу ҳомиладорлик аломатларидан энг ишонарлиси бўлиб, бунда ҳайз ўз вақтида бошланмай 9 ой муддатга умуман йўқ бўлиб қолади.
Қин ажралмалари
Ба’зи аёлларда ҳомиладорликнинг илк даврида қиндан оқ рангли ҳидсиз ажралмалар миқдори кўпайиши кузатилади.
Уйқусизлик
Бу аломатнинг бошқа сабаби жуда кўп бўлишига қарамай, улар орасида ҳомиладорлик ҳам бор.
Кайфиятнинг тез-тез ўзгариб туриши
Агар аёлнинг кайфияти ўз-ўзидан ўзгарувчан бўлиб қолса, ҳомиладорлик юзага келган бўлиши мумкин.
Тез-тез сийдик қисташи
Бу аломатнинг асосий сабаби систит бўлиши мумкин. Лекин ҳомиладорликнинг илк 6-8 ҳафталарида ҳам аёлни тез-тез сийдик қисташи қийнаб туради.
Бош айланиш ва ҳушдан кетиш
Қадимдан аёлнинг боши айланса, ҳомиладор эмасмиканлигига шубҳа қилинар эди.
Бошқа аломатлар
Бунга бел оғриши, қорин паст қисмини сим-сим оғриши, ич қотиш, қоринда газ йиғилиши ва бош оғришини киритиш мумкин.
Агар сизда ҳомиладорликнинг дастлабки аломатлари сезилиб, лекин ҳомиладорлик тести манфий натижа кўрсатаётган бўлса, сиз бироз шошилган бўлишингиз мумкин. Бир неча кундан сўнг тестни қайта қилиб кўринг. Икки-уч ҳафтадан сўнг ҳам тест манфий чиқса ҳайз келмаётганлиги сабабини шифокорга учраб аниқлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
@андрологй_уз 🚑